Фанат Қаҳрамонов: Келаси жангларда янада яхши ҳаракат қиламан
Wed, 04/03/2020 - 11:29Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа бошланди. Кеча -75 кг вазнли боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мусобақа доирасида мезбон спортчини мағлубиятга учратди. У дастлабки жангидан сўнг шундай фикрлари билдирган.
"Оз вақт қолганида мусобақада қатнашишим аниқ бўлди. Шу сабабли дастлабки жангим бироз қийин бўлди. Тўғрисини айтаман, вазн қайтариб чарчадим. Уч кун ичида олти килограмм вазн ташлашга тўғри келди. Насиб бўлса келаси жангларда янада яхшироқ ўйин кўрсатаман ва ўзимга билдирилган ишончни оқлайман".