Туманидаги кичик бизнес субъектлари

Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

Пастдарғом туманида жами 1491 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 313 та саноат корхоналари, 206 қурилиш корхоналари, 316 қишлоқ хўжалиги корхоналари, 397 савдо корхоналари, 143 хизмат кўрсатиш корхоналари ва 116 бошқа фаолият соҳасидаги корхоналардир. Шунингдек йил бошидан жами 491 та кичик бизнес субъектлари давлат руйхати ўтказилиб иш фаолиятини бошлади.

Саноат корхоналари 313 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари  (2 та): “Жума пахта заводи” ОАЖ (пахтани қайта ишлаш), “Жума элеватори” МЧЖ (ун маҳсулоти ишлаб чиқариш).

Бугунги кунда жами 10 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. Масалан “O'zbiokombinat” МЧЖ қўшма корхонаси (Буюк Британия-Россия давлатлари билан), тиббий ва биологик моддалар ишлаб чиқариш, “Uzbek-Henan Industry” МЧЖ қўшма корхонаси (Хитой давлати билан), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, “Pasdarg’om-Saxovati” МЧЖ қўшма корхонаси (Россия давлати билан), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "New Yuquan" МЧЖ қўшма корхонаси (Хитой давлати билан), қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Бундан ташкари 14 та кичик бизнес субъектлари томонидан саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини чет давлатларига экспорт фаолиятини амалга оширмоқда. Масалан (Ф/X "К.ЭЛДОР", ООО "Stainless invest", ООО "CHORDARA IMKON PLYUS", "Пастдаргом саховати" ҚК, "ELBEK TZJ" МЧЖ, СП OOO"SAM ECO ROOT", "VILANTA GROUP" МЧЖ, "Turkiston мeva" МЧЖ, "Баёд Гулакандоз" ф/х, "UNIMAX NURAFSHON SAVDO" МЧЖ, "GLOBAL GARANT PLAST" МЧЖ, ФХ Очилов Джавохир Узум Боги,  FE "SAXROI QARAB MAVZEY NIHOLI", OOO "YUANLONG")

 

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM