Тадбиркорларга летцензия бериш тартиби

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, БИЗНЕС ЮРИТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг устуворлигини янада кучайтириш, бизнес ташаббуслар, стартапларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс институционал ва таркибий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самарадорлиги ва натижадорлиги етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида холисона акс эттирилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка кирди.

Шу билан бирга, бир қатор йўналишларда тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг бюрократлашган методлари ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий бизнеснинг рақобатдошлигини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитига янги технологиялар ва инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида замонавий талабларга жавоб бермайдиган, умрини ўтаб бўлган кўп миқдордаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сақланиб қолмоқда;

иккинчидан, бизнес жараёнларини бошқаришнинг бозор механизмлари жуда секинлик билан татбиқ этилмоқда, шу жумладан, тартибга солиш функциялари ҳаддан ташқари марказлашган, ўзини ўзи тартибга солиш ва жамоатчилик назорати механизмлари суст даражада қолмоқда;

учинчидан, тадбиркорлар ҳанузгача айрим ваколатли органлар томонидан лицензия ва рухсатнома бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштиришда маъмурий тартиб-таомилларнинг чўзилиш ҳолатлари билан тўқнашмоқда;

тўртинчидан, ваколатли давлат органлари ўртасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятидаги ҳужжатларни тубдан қисқартириш, маъмурий тартиб-таомилларни янада соддалаштириш ва очиқлик даражасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик зарур даражада олиб борилмаяпти.

Бизнесни юритишдаги ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг бозор ҳамда ҳуқуқий механизмларини мунтазам равишда изчил мустаҳкамлаб бориш, республикада инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган кучларни жамлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сонли Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилаш, шаффофликни таъминлаш, бизнес билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқий аниқликни мустаҳкамлаш ва давлат органлари томонидан асоссиз маъмурий назоратни бекор қилиш орқали лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчиликни жадал такомиллаштириш;

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сонини босқичма-босқич қисқартириш, жамоатчилик назорати, ўзини ўзи тартибга солиш, сертификатлаш, аккредитациялаш, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш, техник тартибга солиш ва бошқа замонавий усуллар орқали тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш;

давлат бошқаруви жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий қилиш, шу жумладан, лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда идоралараро ҳамкорлик механизмларидан (G2G), шунингдек, «ягона дарча» тамойилидан (G2B), энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг таркибий бўлинмалари орқали кенг фойдаланиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг:

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ бекор қилиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини 3-иловага* мувофиқ қисқартириш;

2018 йил 1 июндан бошлаб фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига 4-иловадагирўйхатга мувофиқ ўтказиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциясини республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 5-иловадаги* рўйхатга мувофиқ ўтказиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни 6-иловагамувофиқ амалга ошириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.

1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

3. 2018 йил 1 июндан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари,