Муносабат
Mon, 24/02/2020 - 18:31Пастдарғом буюм бозори ҳамда Жума шаҳридаги айрим ҳудудлар чиқиндилардан ўз вақтида тозаланмаётгани ёзилган. Туман “Тоза ҳудуд” ҳодимлари томонидан ушбу ҳолатлар бартараф этилди.
Пастдарғом туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Пастдарғом буюм бозори ҳамда Жума шаҳридаги айрим ҳудудлар чиқиндилардан ўз вақтида тозаланмаётгани ёзилган. Туман “Тоза ҳудуд” ҳодимлари томонидан ушбу ҳолатлар бартараф этилди.
Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 145 дан зиёд мурожаат тингланди.
Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, 24 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 18 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 8 мурожаат рад этилди. Қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
Пастдарғом туман ҳокимлигида Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди. Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар.
Президентимиз Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманидаги айрим ташкилотларда 2019 йил номи ҳамон алмаштирилмаганлиги ҳақида мақола эълон қилинди. Бу бўйича ушбу ташкилотларда ҳолат ўрганилиб, камчиликлар бартараф этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги фармойишига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг малакасини ошириш белгиланганди. Бундан кўзланган мақсад юқори лавозимдаги кадрларнинг касбий, давлат бошқаруви соҳасидаги билим-савиясини ошириш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.