Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари

Пастдаргом  тумани ҳокимининг 2018 y.г.  « 11 » сентябрь   №  3235-сонли қарорига (Қарорни юклаб олиш PDF орматда 1,07 мб) асосан туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари қуйидаги комиссия ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Туман ҳокими

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилишимажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимлиги ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;

ҳокимлик таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича республика идораларига таклифлар киритади;

қуйи турувчи ташкилотларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон РеспубликасинингКонституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимлиги ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари туман Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

вилоят, республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Нуробод тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туманкомиссияси;

Туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туманкомиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туманкомиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туманкомиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Туман ҳокимлиги аппаратига ҳамда туманда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилади;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этади;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят ҳокимлигига киритиш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича туман чақирув комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туманкомиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия.

 

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Туманда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатларитуман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокиминингқарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга оширади.

Саноатни ривожлантириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади ва йирик корхоналарга инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли махсулотлар билан тўлдиришга ҳамда корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштирилишига асосий эътиборни қаратади.

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантиришни ташкил қилади.

Шунингдек, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудда шаҳарсозлик хужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳамда шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради.

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, йўллар, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудрат ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Энергетика, нефт, газ корхоналари ва бошқа бириктирилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил қилади.

Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншооатларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланади.

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш, вилоят, туманлар марказлари, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш бошқармалари ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолини сифатли ичимлик сув, оқава сув тармоғи билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва қайта ўқитиш масалалари билан шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш, озод қилиш бўйича вилоят ҳокимига таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда            1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорлариталаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлайди.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқадиҳамда ҳокимга тақдим этиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйичатуман комиссияси;

Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш ҳудудий комиссияси;

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш туман комиссияси;

Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича туман комиссияси;

Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси;

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича туман комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туманкомиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйичатуман комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси.

 

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туман ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқади ва юқори турувчи ташкилотларга киритиб боради;

Республиканинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этади, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритади;

туманнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этишда иштирок этади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида туманиқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

туманнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ва чет элларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

тумандаги лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;

долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тумандаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалдафойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда вилоят иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;

туман инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистика фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;

хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширади;

инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритади;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олади;

энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар киритади;

аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали савдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга кўмаклашади;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази” концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратишга кўмаклашади;

“Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли шаҳар” концепцияларини жорий этишни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни таъминлайдиган маданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликнинг фақат бош режалар, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил ривожланишини таъминлашга кўмаклашади;

атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга, жумладан, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни, сув объектларига ташланадиган оқова сувларни камайтиришга, биологик хилма-хиллик ва экотизимни сақлашга қаратилган инновацион технологик ечимлар ишлаб чиқади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта ишлаб чиқариш бўйича инновацион ғоялар ва ишланмаларнинг, жумладан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия тежамкор, экологик тоза автотранспорт ёқилғисини ишлаб чиқариш технологиялари, чанг ва газдан тозаловчи технологияларнинг амалда қўлланишига кўмаклашади;

сувдан фойдаланиш тизимини, шу жумладан сувни тозалаш, чучуклаштириш, оқова сувлардан қайта фойдаланиш ва сув тежашнинг инновацион технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маиший ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, шу жумладан энергия ва биоўғитларни ишлаб чиқариш учун юқори технологияларни жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;

кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, 
илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар, 
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек, 
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;

узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республика миқёсида ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этди;

тегишли ҳудудда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларини шакллантириш ҳамда улар фаолиятисамарадорлигини таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича таклиф киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан мониторинг юритади;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этади;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

комплекс таркибига кирувчи ташкилотларнинг раҳбар ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда маҳаллий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади.

Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссияси ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши.

 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва вилоят ҳамда туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди.

Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш
чора-тадбирларини кўради.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишда амалий ёрдам беради.

Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади.

Ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш чораларини кўради.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

тасарруфидаги бўлим ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

балиқчилик, сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссияси

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туманкомиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси.

 

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш 
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича турли чора-тадбирлар белгилаш;

ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашиш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ишларни ташкил этиш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг минтақавий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

туманда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги бўлим ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашларишига раҳбарлик қилади:

туманда Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси;

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича
ўқув-курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича туман комиссияси;

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича вилоят комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш туман  идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туманкомиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши.

 

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари

ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

Қуйидагилар туман ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек,  мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширш соҳасида:

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятнии ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия  номидаги давлат мукофотига номзодларни  тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан  кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишга кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

б) оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида;

жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш; 

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилиш ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича  манзилли ишлар олиб бориш;

оиалаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда  оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб қилиш;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот  тадбирларини йўлга қўйиш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида;

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашиш, ушбу мақсадлар учун кредит ва бошқа ресурсларни жалб этиш;

хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланилиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда  иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарилкларнинг барвақт  профилактикаси соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маданий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини белгилаш;

жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация  қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш.

д) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, вилоятнинг тегишли тармоқлари ва ҳудудларидаги масалалар бўйича "йўл  хариталари" лойиҳаларига киритиш ва таклифлар тайёрланишиини ташкил этиш;

ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва  Самарқанд вилоятига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши устидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг "йўл харитлари" амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллар ва ҳисоботлар таҳлил этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун туманҳокимлиги мажлисларига киритиш;

"Йўл харитлари" амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни  ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича туман комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси ишини ташкиллаштиради.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM