Туман ҳокими
Туманнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари олдида хисобдордир;
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;
- жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка карши кураш, фуқароларниш хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулотда холларда тегишли ишларни ташкил этади;
- туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир хисоботларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;
- ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларини халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади;
- ҳокимлик бўлимлари раҳбарларини ва масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
- вилоят ҳокимлиги билан келишилган холда туман ҳокимлиги бўлим, бошқарма бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилинган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;
- қўйи турувчи бўлим, бошқармаларнинг тайёрлаган қарорларини агар улар Ўзбекистон Республикасининг Крнституциясига, Қонунларига, Олий Мажлис, Республика Президента, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига зид булса, бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;
- раҳбарлари халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган булинмаларнинг ишини назорат қилади;
- халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул килган қарор ва фармойишларни бажармаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;
- давлат мукофотига номзодлар танлайди ва вилоят ҳокимлигига тавсия этади;
- вилоятда, Республикада ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш куради;
- аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари ариза ва таклифларини қараб чиқади;
- режалаштириш, бюджет, молия, хисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, муассасалар ва ташкилотлар билан хамжихатлик қилиш, қишлоқ хужалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни мухофаза қилиш, қурилиш, транспорт, алока, аҳоли