Пастдарғом туманидаги 48-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 105 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди.
Кечада ўқувчилар томонидан ижро этилган гўзал шеърлар ва шоиранинг қаламига мансуб қўшиқларга саҳналаштирилган рақслар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Бундай тадбирлар туманнинг барча мактабларида ўтказилди.