Туман тарихи

Пастдарғом тумани ҳақида

 Пастдарғом тумани 1926 йил йил 26 сентябр куни ташкил топган.Туманнинг умумий майдони - 0,9 минг кв.км. иборат.Аҳоли сони - 348 мингШундан эркаклар сони 170.7 нафар, аёллар сони  177, 3  минг нафар.18 ёшгача бўлганлар сони -  107,6 минг 18-33 ёшгача бўлганлар сони        93.8 минг Туман 21 миллат ва элат вакилларидан иборат.15 та қишлоқ фуқаролар йиғини  ҳамда 106 та маҳалла фуқаролар йиғинлари  мавжуд.124 та умумтаълим мактаблари шу жумладан, 2 та махсус ихтисослаштирилган мактаблар фаолият кўрсатмоқда.14 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари    бор.Касалхоналар сони 3 та, қишлоқ врачлик амбулаториялари  47таТуманда  7 та чет эл инвесторлари ҳамкорлигида кўшма корхоналарфаолият кўрсатмоқда.Туман меҳнаткашлари ҳар йили давлатга 50 минг тонна пахта ва 48 мингтонна ғалла етиштириб топширади.Туман маркази Жума шаҳридаги “Ёшлар боғи” 2010 йилда тўлиқ қайтареконструксия қилинди ва 2015 йилда Республика маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Намунали маданият ва истироҳат боғлари” Республика кўрик- танловининг маданият ва истироҳат боғлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.Гўзалкент кўрғонида  энг гўзал, халқимизнинг маданий-маърифий дамолиш масканига айланган Гўзалкент “Ёшлар боғи” ва “Амфитеатр”иқурилиши туманимизнинг фидойи, олийҳиммат, ва саҳоватли инсонларнинг ҳомийлик ёрдами, умумхаалқ  ҳашар йўли билан барпо этилди.Бу хайрли  ишга 5 миллиарддан ортиқ ҳомийлик маблағлари сарфланди.Жума шаҳрининг маркази ҳисобланган Х.Олимжон кўчасидаги хиёбондарангли ва мусиқали фавворалар ўрнатилиб ишлаётгани аҳолининг,айниқса ёшларнинг маданий дам олиш жойига айланган.Тумандаги “Ошиқ Ота” зиёратгоҳи  қайта таъмирланиб, туман вамеҳмонларнинг зиёрат қилиш жойига айланган.Гўзалкент қўрғони худудида  ёшлар учун 4 қаватли 64 оилагамўлжалланган  “Камолат” янги ўй-жойлари фойдаланишга топширилди.Туманда ўз даврларида 12 нафар меҳнат қаҳрамони етишиб чиқишган,мустақиллик йилларида  7 нафар раҳбар турли туманларда хокимликвазифаларида фаолият кўрсатдилар ва кўрсатмоқдалар.2015 йилда инвестиция дастурига асосан 81 мактабнинг 315 ўқувчига мўлжалланган янги биноси ҳамда спорт зали, 16 мактабнинг 180 ўқувчига, 58 мактабнинг 190 ўқувчига, 66- мактабнинг 220 ўқувчига мўлжалланган янги ўқув бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди.Шунингдек,  71, 41, 59 сонли умумтаълим мактабларининг спорт залларии  7 та жойда суъний қопламали спорт майдончалари қуриб битказилди..Пастдарғом қишлоқ хўжалиги коллежида тўлиқ  қайта реконструксияси  ишлари амалга оширилди.Балхиён махалласида 5800 тонна пахтани қайта ишлайдиган «Самарқанд -Камалак Текстил- Инвест” корхонаси қурилиши давом этмоқда. Ушбу корхона 2016 йил  биринчи ярим йилида ишга тушади ва  умумий лойиҳа қиймати 37 млд.738 млн сўм бўлган ушбу корхонада 500 нафар хотин-қизлар  иш ўринлари билан таъминланади.  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 124-та лойиҳалар амалга оширилмоқда.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёти Дастури асосида яқинда Сайрам қишлоғида “Қишлоқ жамоаси ҳаёти барқарорлигини кучайтириш: иқтисодий фаровонлик ва соғлом муҳит” намунавий лойиҳаси иштирокида 75 минг АҚШ доллар миқдорида  табиий ипакдан қўлда гилам тўқиш студияси очилди. Бу биринчидан 30 нафар қишлоқ хотин-қизларини иш билан таъминлаш бўлса, иккинчидан аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилиш, аҳолининг санитария ва гигиена соҳасида билим ва салоҳиятини оширишга қаратилди.2015 йил бошида  “Самарқандкимё” АЖ худудидан туманимизга 47 га ер майдони ажратилди ва унда саноат зонасини ташкил этиш учун бугунгача 31 та лойиха таклифлари белгиланди. Ушбу саноат худудида юқори сифатли оқ семент, кабел махсулотлари, пластмасс жиҳозлари, пишиқ ғишт, темир-бетон, оёқ кийимлари ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ҳамда 1.2 минг атрофида янги иш ўринлари яратилади.Утган 6 йил давомида туманда  480 та намунавий уй жойлар қуриб фойдаланишга топширилган эди. Яқин ойлар ичида яна 130 та ана шундай уйлар фойдаланишга топширилади.   2016 йилда Арабхона, Қатор терак, Камолат ва Янгиравот махаллаларида 150 та намунавий уй-жойларни қурилиши режалаштирилган.2015 йил август ойида Гўзалкент кўрғонида қурилган 4 қаватли “Камолат”  турар жой биносига 64  ёш оилалар кўчиб киришди.Чимбоёбод худудидаги Дамхўжа кўприги, савдо ва ишлаб чиқариш комплекси  яқин вақтлар ичида фойдаланишга топширилади. Туман худудидан ўтадиган “Тошкент-Самарқанд-Қарши” темир йўлида “Афросиёб” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилди, “Мараканд-Бухоро” темир йўлида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.2015 йил давомида туман марказида давлат ва хусусий сектордаги янги бинолар, қишлоқларининг кўркига-кўрк қўшадиган замонавий маҳалла марказлари, маиший хизмат, маданий ва савдо дўконлари қурилиб фойдаланишга топширилди.Дастур доирасида амалга оширилган ишлардан коллежларини битирувчилари орасидан ўз бизнесини ташкил қилишни ният қилган йигит-қизларнинг 135 нафарига имтиёзли кредит маблағлари ва тикув машинкалари берилди ва улар ўз хусусий ишларини очиш имконига эга бўлдилар. Ёш оилаларга ўй-жой сотиб олиш, уни қўриш, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарларни харид қилиш учун 69 млн. сўмлик  имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди.Туман ёшлари  энг замонавий касб-ҳунарларни ўзлаштириш билан бирга, бизнес соҳасини ривожлантиришда, спорт майдонларида, санъат соҳасида Юртимиз шаънини тараннум этмоқда. Айниқса, спортчи ёшларимиз мамлакатимизни дунёга танитишда ўз салоҳиятларини кўрсатмоқдалар.2015 йил 6 август куни жаҳон спорт оламида ажойиб хушхабар тарқалди. Босния ва Герсоговина пойтахти Сараевода ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бутун Жаҳон аҳлини лол қолдириб, юртимиз ҳотин-қиз ДЗЮДОчиларидан биринчи олтин медални айнан  Пастдарғом политехника коллежининг ўқувчиси Диёра Келдиёрова, ушбу коллежнинг ўқувчиси  Жаҳоной Туркманова октябр ойида Рига шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионатида, шунингдек, Тўрабек Тиркашев Сараево шаҳрида ўтказилган  юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлари бўлиб, олтин медалларни қўлга киритдилар Ўтган йилнинг кузида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида кураш бўйича Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, ёш спортчимиз Нурбек Бердиёров олтин медалга сазовор бўлди.Жорий йилнинг апрел ойида Самбо кураши бўйича Республика чемпионатида  1-БЎСМ тарбияланувчилари Зиёева Гулноза ва Акрамова Иқболойлар Ўзбекистон чемпиони номига муяссар бўлишдилар.  19 мактабнинг ўқувчиси Каримова Гуландон шахмат бўйича  Республика мусабоқасида фахрли 3- чи ўринни эгаллади.Қурилиш йўналишида ўтказилган “Устоз-шогирд” кўрик-танловининг Республика босқичида Пастдарғом қурилиш технологиялари коллежи ўқувчилари  ғолиб деб топилди.Кейинги икки йилда туманда ўтказилаётган танловлар, кўриклар, фестиваллар, имтиёзли кредит тизими, моддий ва маънавий рағбатлантириш шакллари, барча-барчаси ёшларимиздаги иқтидорни кучайтириш, ривожлантириш, уларни комил инсонларга айлантиришга қаратилган.Йил давомида катта ният орзусида меҳнат қилаган ғаллакору-пахтакорларимиз давлатимиз олдидаги режаларни уддалаб, Ватанимиз ва халқимиз олдида юзлари ёруғ бўлдилар. Бу дегани келгусида туманимизни янада гуллаб яшнаши, маҳалла ва кўчаларни ободончилиги, йўлларни равонлиги, янги-янги қурилишларнинг бунёд этилишига асос яратилади.2015 йилда замонавий ахборот - коммуникация тизимидан, Интернетдан кенг фойдаланиш ҳисобидан талим-тарбия самарасини кучайтириш, болалар айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш юзасидан кўпгина хайрли ишлар давом эттирилди. Масалан: биргина жорий йилда 7 та очиқ суъний қоплама спорт  майдончалари ишга тушрилди.Туман ўқувчилари Республика ва чет мамлакатларда ўтказилган нуфузли Халқаро мусиқа ва саънат фестивалларида юқори ўринни эгалладилар. ”Билимлар беллашуви” нинг Республика босқичида  куплаб ўқувчиларимиз ўз билим ва истеъдодли кобилятларини номаён этиб  ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар. “Ингилз тилини билимдонлари” Республика босқичида шарафли 3 ўринга эга бўлган ўқувчиларимиз  туман фахридир.

2015-2018 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM