Ҳаж ва умра зиёрaтигa бoришни тaшкил этиш тaртиби

  “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1.Ушбу Низом ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2.“Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги (кейинги ўринларда Саудия Арабистони деб аталади) Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

“Умра” тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармони билан ташкил қилинган ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб аталади) билан келишган ҳолда ҳар йил имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

         3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини адо этувчи диндорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 20 майдаги ПҚ-869-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони) Бош консулхонанинг “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси (кейинги Ўринларда Бош консулхонанинг атташеси деб аталади) Саудия Арабистонида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борган фуқароларнинг (кейинги ўринларда зиёратчилар деб аталади) тадбирларни тўлиқ бажаришида ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.

         4.“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

         5.“Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари билан боғлиқ ташкилий ишларни ва зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатилишини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъулдир.

         6.“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

2-боб. Жамоатчилик кенгаши, ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳларнинг ташкил этилиши, уларнинг таркиби, вазифалари

7. Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари:

республика миқёсида Жамоатчилик кенгаши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар (кейинги ўринларда ҳайъатлар деб аталади);

туман (шаҳар)лар миқёсида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар (кейинги ўринларда ташкилий гуруҳлар деб аталади) томонидан ташкил этилади.

         8.Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармонига мувофиқ амалга оширади.

         9.Ҳайъатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан 9 кишидан иборат таркибда тузилади.

Ҳайъатлар қуйидаги ташкилотлар масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг