Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Қ.Х.Собиров томонидан 2019 йил 20 июнь куни соат 1100да Пастдарғом тумани Давлат Хизматлари Марказининг мажлислар залида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан “Сайёр қабул” ўтказилади.
Мазкур қабулда Сиз, банк соҳасига оид масалалар юзасидан бевосита мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз, шунингдек, амалдаги қонунчилик доирасида жойида тегишли тушунтиришлар, маслаҳатлар ва амалий ѐрдам берилади.

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти
Бош бошқармаси маъмурияти

Мурожаат учун телефон: (0366) 233-47-07

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM