Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда)

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таклифларига кўра бир ой муддатда:

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сонини, сотиладиган товарлар рўйхатини ва кўчма савдо даврини кўрсатган ҳолда тасдиқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2016 йил 13 июль,

233-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарорига
ИЛОВА

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга:

шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;

махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчма савдога бериладиган рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, кўчма савдо объектининг жойлашиш схемаси тасдиқланган ҳолда, юридик шахсларга берилади.

4. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар);

кўчма савдо қилинадиган жой — рухсатномада кўрсатилган кўчма савдо объекти ҳудудий жойлашган жой;

ариза берувчи — рухсатнома бериш тўғрисида ариза берган юридик шахс.

6. Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома туман (шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) орқали берилади.

7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлайди.

Тайёрланган таклифлар ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тақдим этилган:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини — тегишли равишда давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишади.

Келишилган таклифлар ҳар йили 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларига, сотиладиган товарлар рўйхатига тузатишлар киритиш ва кўчма савдо даврини ўзгартириш ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

9. Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхатлари, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) ҳар йили тасдиқлангандан кейин уч кун мобайнида тегишли туман (шаҳар)нинг «ягона дарча» марказларида, Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши керак.

10. Кўчма савдо объектларини давлат органлари биноларига туташиб кетган ҳудудларда, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида, аэропортларда, метрополитенда, майдонларда, жамоат транспорти бекатларида, автомобиль тўхташ жойларида ҳамда йўловчилар ва автомобиль транспорти ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

11. Рухсатнома уни бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган муддатга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

12. Унга белгиланган тартибда рухсатнома берилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тақиқланади.

II боб. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар

13. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши керак, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши керак;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотиш.

14. Товарларнинг қуйидаги турлари билан кўчма савдо қилиш тақиқланади:

маиший мақсадларидаги техник жиҳатдан мураккаб товарлар;

тез бузиладиган товарлар ва болалар овқати маҳсулотлари;

ҳайвонлар;

акциз солиғига тортиладиган товарлар;

ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тасдиқланадиган товарлар рўйхатига киритилмаган товарлар.

III боб. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

15. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усуллар билан кўчма савдо объекти жойлашган жой бўйича «ягона дарча» марказига рухсатнома бериш тўғрисида ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдонинг тасдиқланган жойлашиш схемасига мувофиқ кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси;

кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати асосида сотиладиган товарлар рўйхати;

хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.

Ваколатли орган ўзаро ахборот ҳамкорлиги, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот ҳамкорлиги воситасида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномасини мустақил олади.

16. Рухсатнома бериш тўғрисида берилган