Ҳалқаро алоқалар

Пастдарғом туманининг ташқи иқтисодий аловалари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

2018 йилда жами 2,6 млн. АҚШ доллари (шундан 1,3 млн. АҚШ доллари 2-сектор, 0,3 млн. АҚШ доллари 3-сектор) миқдоридаги
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Жорий йилда Пастдарғом туманида жами 8 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 15,77 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жумладан:

- “Sam Eco Root” МЧЖ томонидан Хитойнинг “Liaoning Sindpond Titanium Industry” Co. Ltd компаниясидан биоўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун
7,0 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Panelsav” МЧЖ томонидан Туркиянинг “SAVAŞLAR SOĞUTMA” компаниясидан сендвич панеллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 0,3 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Inter Sam Star” МЧЖ томонидан Россиянинг “Авангард” компаниясидан мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва сублимация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 5,55 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖ ҚК томонидан Хитойнинг “Hufchen Yuytsuan” корпорациясидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 0,1 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Gamma Window System” МЧЖ томонидан Буюк Британиянинг “Bristol Glacier LP” компаниясидан ПВХ ва алюминдан ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 1,3 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Neotic Stone” МЧЖ томонидан Италиянинг “Italmatic” компаниясидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 0,6 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан Хитой фуқароси Wang Rong Yiдан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 0,95 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланади.

Туман ҳудудида ҳозирги кунга қадар 1,75 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик режа 11,1 фоизга бажарилди.

Жумладан:

  • “Inter Sam Star” МЧЖ томонидан 1,317 млн. АҚШ доллари;
  • “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖ Хитойнинг “томонидан 51 минг АҚШ доллари;
  •  “Panelsav” МЧЖ томонидан 42 минг АҚШ доллари;
  •  “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан 342 минг АҚШ доллари;
  • “Paper Export Invest” МЧЖ ҚК томонидан 3 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Ушбу лойиҳаларни секторлар кесимида таҳлил қилсак:

1-сектор ҳудудида “Inter Sam Star” МЧЖ ҳамда “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖлар томонидан жами 1,37 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 23,9 фоизга;

2-сектор ҳудудида “Panelsav” МЧЖ 42 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 2,9 фоизга;

3-сектор ҳудудида “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан 342 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 4,3 фоизга;

4-сектор ҳудудида “Paper Export Invest” МЧЖ ҚК томонидан 3 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 0,5 фоизга бажарилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 8 апрел куни 15-сонли видеоселектор йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 1-ярим йилликда 9,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши  ва йиллик режа 61,5 фоизга бажарилиши белгиланган.

Жумладан:

- “Sam Eco Root” МЧЖ томонидан 1,0 млн. АҚШ доллари;

- “Panelsav” МЧЖ томонидан 0,3 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Inter Sam Star” МЧЖ томонидан 6,85 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖ ҚК 0,1 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Neotic Stone” МЧЖ томонидан 0,6 млн. АҚШ доллари миқдорида;

- “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан 0,85 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланади.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM