Пастдарғомлик Фанат Қаҳрамонов иорданиялик рақибини мағлуб этди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа давом этмоқда. Куни кеча вилоятимиз боксчиси Фанат Қаҳрамонов -75 килограмм вазн тоифасида саралаш босқичида рингга кўтарилди.

Вилоятимиз боксчиси дастлабки даврада мезбон спортчи Осама Мажид билан рўбарў келди. 3 раунд давомида тўлиқ устунликка эришган Фанат Қаҳрамонов иккинчи давра йўлланмасига эга бўлди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM