ШИФОКОРНИНГ ЎЗИ БЕМОР БЎЛМАСИН!

Image_tadbir: 

         Бугун халқ орасида юрувчи, фуқаролар дардига дармон бўладиган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда ҳожи ота ва ҳожи оналарни маънавий-маърифий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни билим савиясини янада оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро улар бугун фуқароларга амалга оширилаётган ислоҳотларни еткизувчи, тушунтирувчи ўзига хос кўприк вазифасини бажаради. Шунинг учун, аввало, ушбу ташкилот ходимларининг тўғри йўналиш олиши давлатимиз ва жамиятимиздаги тинчлик ва барқарор ривожланиш гаровидир.

             Шу сабабли 2-апрель куни туман ДСЭНМ, Ер ресурслари бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан, 3-март куни туман Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлими ва  ҳожи ота ва ҳожи оналар билан маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди.

                 Учрашувларда РМММ туман бўлими раҳбари, туман бош имоми, туман ИИБ масъул ходими, ДХХ масъул ходимлари аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш, аҳолига 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда фуқаролар ўрнини тушунтиришга тегишли йўл юриқлар бердилар.

         Тадбир аввалида ушбу корхона ва ташкилот ходимларининг бадиий ва илмий адабиётларга қизиқишини ўрганиш мақсадида РМММ туман бўлими томонидан ижтимоий сўровнома ўтказилди.

        Йўриқномалардан сўнг тингловчиларда чуқур таассурот қолдирган, СТВ да суратга олинган “Адашганлар” фильми намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг, туман бош имоми дунёда тобора авж олаётган иллатлар, уларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини аҳолига етказишни таъкидлади. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан ДХХ масъул ходимлари, туман ИИБ масъул ходимлар ҳам ташкилот ходимлари томонидан олиб борилиши керак бўлган тарбиявий ишларнинг аҳамиятига тўхталдилар ва тадбирлар сўнггида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган турли саволларга жавоб бердилар.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM