Чандиробод МФЙ раиси телевизор билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади. Зиммасида бўлган солиқ тўловларини ўз вақтида амалга ошриш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Чандиробод маҳалла фуқаролар йиғини раисининг фуқаролар ўртасида ўтказганфаол тарғиботи натижасида бугун маҳалла аҳли зиммасида бўлган барча солиқ тўловларини тўлиқ амалга оширди.

Бундай ташаббускорликни муносиб тақдирлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан  Чандиробод маҳалла фуқаролар йиғини раиси қимматбаҳо телевизор билан тақдирланди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM