Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

2018 йилда Пастдарғом туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз кўрсаткичларининг тўғрисида 
МАЪЛУМОТ

I.    УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.

Туманнинг майдони – 0.87 минг. кв.км. (87102 га) шундан:
қишлоқ хўжалиги ерлари – 58 170 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 42 247 га, лалми ерлар – 3 687 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 4 743 га, ернинг ўртача бонитети – 63,0 балл, яйловлар – 7 384 га, турар-жойлар ва томорқа ерлари – 8 335 га, автомобил ва темир йўллари – 2 282 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 532 га, ижтимоий соҳа  объектлари– 3 228 га, дарё ва каналлар 668 га, коллектор ва дренаж каналлари – 4 596 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр узатиш тармоқлари) – 9 291 га.
Аҳоли сони: – 344,3 минг киши.
Туманда 106 та маҳалла, 62,6 мингта хонадон ва 80,1 мингта оилалар мавжуд.
Секторлар кесимида.
№    Ҳудудлар    МФЙлар сони    Аҳоли сони    Хонадон сони    Оилалар сони
1    1-сектор    26    89110    14993    19913
2    2-сектор    27    86707    14977    20323
3    3-сектор    26    91308    16791    20127
4    4-сектор    27    77164    15862    19780
Миллий таркиби: ўзбеклар – 88,8% (294,7 минг киши), руслар– 0,9% (3,0 минг киши), тожиклар – 6,5% (21,7 минг киши) ва бошқалар 3,8% (12,5 минг киши).
Туманда 125 та мактаб, 62 та боғча, 46 та соқлиқни сақлаш ва                  14 та касб-ҳунар коллежлари мавжуд.
Секторлар кесимида.
№    Ҳудудлар    Мактаблар сони    МТМлар сони    Соғлиқни сақлаш    Коллежлар сони
1    1-сектор    37    16    10    5
2    2-сектор    25    18    10    3
3    3-сектор    38    17    14    2
4    4-сектор    25    11    12    4

Меҳнат ресурслари: 189,1 минг нафарни, иктисодий фаол аҳоли сони 145,5 минг нафарни, банд аҳоли сони 133,9 минг нафарни ташкил қилиб, ишсизлик даражаси 6,2 фоизни кўрсатмоқда.
Пахта: давлат буюртмаси 45,6 минг. тн. (вилоятдаги улуши                            21,6 фоиз, 1-ўринда). 2018 йилда 18,7 минг гектарга пахта экилиб,                            21,0 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилди. 
Ғалла: давлат буюртмаси 42,7 минг. тн. - 2018 йилда 103,5 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 14,3 фоиз, 1-ўринда).
Пилла: Етиштириш режаси 257,0 тн. – 2018 йилда 100 % га (вилоятдаги улуши 7,9 фоиз, 9-ўринда).
Саноат корхоналари 313 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари  (2 та): «Жума пахта заводи» ОАЖ (пахтани қайта ишлаш), «Жума элеватори» МЧЖ (ун маҳсулоти ишлаб чиқариш).
Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар 10 та: «O'zbiokombinat» МЧЖ қўшма корхонаси (Буюк Британия-Россия, тиббий ва биологик моддалар ишлаб чиқариш), «Uzbek-Henan Industry" МЧЖ қўшма корхонаси (Хитой, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), «Pasdarg’om-Saxovati» МЧЖ қўшма корхонаси (Россия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш), "New Yuquan" МЧЖ қўшма корхонаси (Хитой, қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш) ва бошқалар.
Интенсив боғлар 6 та субъектда 1331 гектар (шундан                                  2017 йилда янги ташкил этилган 1 та субъектда 50 гектар).
Иссиқхоналар  6 та субъектда 16,1 гектар (шундан 2017 йилда                        1 та субъектда 4,0 гектар ва 2018 йилда 3 та субъектда 6,1 гектар).

II.    АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР.

2018 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 463,4 млрд.сўмга (ўтган йилга нибатан 107,3 фоиз), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш                             1056,9 млрд.сўмга (ўтган йилга нибатан 103,3 фоиз), қурилиш ишлари ҳажми 165,0 млрд.сўмга (ўтган йилга нибатан 100,2 фоиз), хизматлар                         613,3 млрд.сўмга (ўтган йилга нибатан 106,0 фоиз) ва чакана савдо айланмаси 877,0 млрд.сўмга (ўтган йилга нибатан 103,1 фоиз) ўсиши таъминланди.
БЮДЖЕТ ИЖРОСИ.
2018 йилда туман бюджет (контингент) даромадлари режаси йиллик 147,6 млрд.сўм (қўшимча 35,9 млрд.сўм) прогноз курсаткичи белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 142,8 млрд сўм маблағлар тушуми таъминланди. 
Секторлар кесимида
Худудлар номи    Режа    Амалда    Фоиз
1-сектор    50,2    49,2    97,9
2-сектор    45,6    44,9    98,4
3-сектор    20,2    18,9    93,5
4-сектор    31,6    30,0    94,8

ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ.

Туман экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида дунёнинг 10 дан ортиқ давлатлар билан туман корхоналари ўртасида ташқи савдо фаолияти амалга оширилди.
Ҳисобот даврида экспорт географияси 3 та давлатга кенгайди, 
5 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилиниб, уларнинг сони 15 тага етди. Туман бўйича 10,9 млн.долларлик ёки ўтган йилга нисбатан 3,8 млн.долларга кўп маҳсулот экспорт қилинди.
Ҳудудий 10 та экспортёр корхоналарга 2018 йилнинг январ-декабр ойлари учун экспорт прогнози 12 млн. 666 минг доллар бўлиб, амалда 10 млн. 695 минг доллар (84 фоиз)га бажарилди. 
Шундан, саноат маҳсулотлари учун белгиланган 
1 млн. 444 минг долларлик режа, амалда 
1 млн 579 минг долларга (ёки режага нисбатан 109 фоизга), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун белгиланган 11 млн. 222 минг долларлик режа, амалда 9 млн. 116 минг долларга (ёки режа 
81 фоизга) бажарилди. 
Секторлар кесимида
Худудлар номи    Корхона сони    Режа    Амалда    Фоиз    Фарк (+,-)
Туман буйича жами:    15    12666    10695    84    -1971
1-сектор (жами)    3    739    602    82    -136
Саноат    1    589    158    27    -431
Қишлоқ хўжалиги    2    150    444    296    +294
2-сектор (жами)    8    8127    4142    51    -3985
Саноат    4    255    836    328    +581
Қишлоқ хўжалиги    4    7872    3306    42    -4566
3-сектор (жами)    3    751    1288    172    +537
Саноат    1    601    549    91    -52
Қишлоқ хўжалиги    2    150    739    493    +589
4-сектор (жами)    1    3050    4663    153    +1613
Саноат            35        
Қишлоқ хўжалиги    1    3050    4628    152    +1578

МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ:

2018 йилда Пастдарғом тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларга асосан 3 та (саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги) йуналишда лойиҳа қиймати 319 млрд. 647 млн.сўмлик 97 та жами лойиҳаларни амалга ошириш ва 1128 та янги иш ўринлари яратилди. 
Шундан:
Саноат соҳасида:
лойиҳа қиймати 95 млрд 787 млн.сўмлик 18 та лойиҳалари аниқланиб, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 408 та янги иш ўринлари:
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида:
соҳада 2018 йилда қиймати 23 млрд 261 млн.сўмлик 33 та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 169 та янги иш ўринлари:
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018 йилда лойиҳа қиймати 
200 млрд 599 млн.сўмлик 46 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 551 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.
Мисол учун, “Интегра ДД” МЧЖда дори-дармон маҳсулотлари, “Бест Голден оил” МЧЖда пахта ёғи, “Нью-Теч Самарқанд” МЧЖда асфалть қопламаси, “Сам Эко Роот” МЧЖда қизилмия ўсимлигини қайта ишлаш, "Marokand kabel invest" МЧЖда кабел ва лед лампалари ишлаб чиқариш, “Пастдарғом эркин сабзавотлари” МЧЖ ва “Алп-Жавохир Жавлонбек қурилиш сервис” МЧЖларда замонавий иссиқхоналар, "Самарқанд сифат жўжалари" хусусий корхонасида ва "Файз нур парранда" оилавий корхоналарида паррандачилик хўжаликлари ҳамда "UМNIAS" DOKTOR M SERVIS МЧЖда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилинди.  

БАНДЛИК ДАСТУРИ ИЖРОСИ.
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифида берган топшириқлари ва туманимизда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнига асосан туманда Бандлик дастури секторлар кесимида ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 9909 та янги иш ўринлар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, йил давомида 16 та йўналишда жами 10097 та янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган иш ўринлари 101,9 фоизга бажарилди. 
Секторлар кесимида
Худудлар номи    Режа    Амалда    Фоиз
1-сектор    3201    3261    101,9
2-сектор    3022    3044    100,7
3-сектор    1853    1915    103,3
4-сектор    1833    1877    102,4

КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ:

Туманда 2018 йил 1 декабр холатига 1916 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, 1741 та яъни 90,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Секторлар кесимида

Худудлар номи    Кичик бизнес субъектлари сони    Шундан фаолият курсатаётган
лар сони    Жами фаолият курсатмаётган
лар сони    Жами фаолияти тикланганлар сони
1-сектор    463    453    10    4
2-сектор    776    644    132    58
3-сектор    342    331    11    6
4-сектор    335    313    22    7

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳамда Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилаган йиғилиш баёнининг 37-бандида берган топшириқларига асосан сектор раҳбарлари томонидан жами 12,0 млн. АҚШ долл. миқдорида (хар ойда 250,0 минг АҚШ долл) хорижий инвестициялар киритиш белгиланган.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда туманда ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 2,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ва ускуналар жалб қилиниб, белгиланган режа 21,7 фоизга бажарилди.

 Секторлар кесимида. (минг доллар)
№    Ҳудудлар    Режа    Амалда    Фоиз    Фарк (+,-)
1    1-сектор    3000    238    7,9    -2762
2    2-сектор    3000    2037    67,9    -963
3    3-сектор    3000    325    10,8    -2675
4    4-сектор    3000            -3000

Мисол учун, “Gamma Windows System” МЧЖ томонидан алюмин ва ПВХдан профиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Буюк Британиянинг “Bristol Glacier LD” компанияси томонидан қиймати 1,749 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ускуналар ва, 3-сектор ҳудудидаги “Sam Eco Root” ҚК томонидан қизилмия экстракти ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Хитойнинг “Liaoning Sindpond Titanium Co Ltd” компаниясидан қиймати 325,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ускуна ва техникалар олиб келинди.

Халқаро тараққиёт жамғармасининг “МАР” кредит линиясига тақдим этилган лойиҳалар бўйича:

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил                              17-18 мартда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан туманда Халқаро тараққиёт жамғармасининг “МАР” кредит линияси орқали чорвачилик ва мева-сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича                                                  2018-2019 йилларга мулжалланган қиймати 33,9 млн АҚШ доллари банк кредитлари ҳисобидан 40 та лойиҳалар ишлаб чиқилиб,                                  2018 йилда  16 та лойиҳаларга 7 млн 563 минг АҚШ доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 
Мисол учун, (“Ochilov Javoxir Uzum Bogi” фхга музлаткичли омборхона қуриш учун 386,0 минг долл., “PULAT BALIQ XAVZASI” хкга баликчиликни ривожлантириш учун 56,0 минг долл., "Самарканд Сифат Жужалари" МЧЖга паррандачиликни ташкил этиш учун 990,0 минг долл., “Алп Жавохир Жавлонбек” МЧЖга иссиқхона қуриш учун 1000 минг долл., "Туркистон Мева" МЧЖга иссиқхона ташкил этиш учун 2000 минг долл.)

III.    Қурилиш соҳасида:

Инвестиция дастурларига асосан жами 25 та объектларни қурилиши учун  жами 42,270 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 8 та умумтаълим мактаблари (14,685 млрд. сўм), 5 та мактабгача таълим муассасаси (11,338 млрд.сўм), 9 та Болалар спорти объектлари                             (10,855 млрд.сўм), 3 та Соғлиқни сақлаш объктлари (4,937 млрд.сўм)  куриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.
Шундан 8 мактаб, 5 мактабгача таълим муассасаси, 2 та болалар спорт объекти, 3 та  соғлиқни сақлаш объктлари фойдаланишга топширилди. Қолган 7 та болалар спорт объектларини қурилиши учун вилоят Инжиниринг компанияси томонидан молиялаштириш ишлари амалга оширилмаётганлиги сабабли қурилиш корхоналари томонидан якунига етказилмади.
         Пастадарғом туманида жами мавжуд йўлларнинг умумий узунлиги 1652,2 км ташкил этиб, шундан: 
        -республика миқёсидаги йўллар 86 км,(4р-46, 4Р-51, 4р-53)
        -халқаро ахамиятдаги йўллар 3 км,
        -туман йул бошқармаси хисобидаги йўллар 306 км,
        -туман ободонлаштириш бошқармаси хисобидаги  ички йўллар 1257,2 кмни шундан, туман марказий кўчалари 147 км, шахар типидаги ахоли пункти ички йўллари 103.9 км, хужаликлараро қишлоқ ички йўллари 1006.3 кмни ташкил этиб, 490 км йўллар таъмир талаб аҳволга келган. 
2018 йилда амалга оширилган ишлар:
2018 йилда туманда 8,4 км узунликда асфальт ётқизиш ишлари бажарилди, 29,2 км ички йўллар тупроқ йуллардан тош йўлларга айлантирилди.
Шунингдек, махаллий ахамиятдаги 216,0 км масофадаги таъмир талаб йўлларнинг 12,9 км масафаси жорий таъмирланди.
       Бундан ташқари аҳоли қатнови куп бўлган 4Р-51 “Жума ш-Хончарбоғ қ-А-378 а/й (30 км)” автомобил йўлини 0-22 км қисми таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли 2018-2019 йиллар таъмирлаш учун  9,0 млрд.сўм маблағ ажратилди ҳамда 2018 йил ноябр ойида танловга қуйилиб, “NEW TECH SAMAPKAHD” MЧЖ томонидан йўлни 0-3 кмда текислаш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди ҳамда ушбу автомобил йўлларини  таъмирлаш  ишлари  2019  йилда  якунлаши  режалаштирилди.     
   Уй-жойларнинг қурилиши. Туманда 2018 йилда  тасдиқланган дастур асосида 6 та массивда 205 та (шундан: 65 таси  ташрфдан сунг қушилган)  арзон намунавий уй-жойлар қурилиб, (шундан: ногирон, мехнатга лаёқати чекланган ва кам таъминланган фуқаролар учун 21 таси ажратилган) 1 январ холатига 157 таси фойдаланишга  топширилди.  Эски жума махалласидаги  48  та хонадонга мўлжалланган 3 қаватли 2 ва 3 хонали куп қаватли уй-жойлар курилиши 95 % га  бажарилган бўлиб, 2019 йил                             15 январга фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 
Профилактика инспекторлари учун 5 та хизмат уйлари фойдаланишга тошрилди. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2906 сонли қарори).
         Бундан ташқари,  2018 йил  Жума шаҳрида  сектор раҳбарлари учун  10 та (туман ҳокимлигига 7 та, туман  прокуратурасига 1 та, туман ИИБга 1 та  ва туман давлат солиқ инспекциясига 1та) хизмат уйлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш хозирги кунда тугатилиб  ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

КОММУНАЛ СОҲАДА:

Электр таъминоти тизимида йил давомида тасдиқланган дастурлар доирасида 78,6 км электр тармоқлари янгидан тортилди ва  228,8 км электр тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Шуниндек, ўта юклама билан ишлаётган  53 та трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди ҳамда аҳоли пунктларига 17 та янги трансформатор урнатилди.
 Табиий газ таъминоти буйича жами 62623 та хонадон шундан                              14 465 та хонадон хозириги кунда табиий газ билан таъминланмоқда,                         48158 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. Шунингдек куз-қиш мавсумида аҳоли учун 2818 тонна суюлтирилган газ олиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга кадар 1216,2 тонна суюлтирилган газ олиб келиб тарқатилди. 
         Бундан ташқари, ахоли томонидан суюлтирилган газ балонлари олиш учун мурожаатларни инобат олиб, қўшимча 4000 дона газ балонлар бўйича Самарқанд вилояти газ таъминоти худудий филиалига талабнома юборилди.

Ичимлик суви таъминоти. 
Пастдарғом туманида бугунги кунда 344,0 минг аҳолидан, туман ахолисининг 78,3 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, яъний, 269,3 минг нафарни ташкил этади. 
  -филиал томонидан 167 минг аҳоли, 50,3 %;
-бошка ташкилотлар томонидан 5,7 минг аҳоли, ёки 1,7%;
-эгасиз сув иншоотлардан 6,72 минг аҳоли, ёки 2,83%;
 -качалкалар орқали 42,6 минг аҳоли, ёки 12,8 %
-аҳоли томонидан ичимлик сувни булок, кудук, канал-ариқ ҳамда ховузлардан ташиб ичилади 30,0 минг ахоли, ёки 9,1 % ни ташкил этади. 
2018 йилда дастурлар асосида 14 та объектда 18,8 км сув тармоғи куриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб,  амалда қиймати 4,2 млрд. сўмлик 6 та объектда 4,8 км сув тармоғи қуриш ишлари амалга оширлиб, 3 214 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
“Обод қишлоқ” дастури ижроси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 йилдаги                                      “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли Фармони ва шу кунги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3630-сонли ҳамда “Обод маҳалла” дастури тўғрисидаги ПФ-5467-сонли Фармони ва “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қушқудуқ” ва “Пахтакор” МФЙлар танлаб олиниб бир қатор ишлар амалга оширилди.
“Қушқудуқ” МФЙ бўйича:
Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича маҳаллада 241 та хонадонларда таъмирлашишлари олиб бориш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунеда буларнинг барчасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида таъмирталаб уйларга 80 дона эшик, 160 дона деразалар алмаштирилиб, 300 кг бўёқ маҳсулотлари ишлатилган. Шунингдек маҳаллада ўзбошимчалик билан қурилган 6 та ноқонуний қурилишлар бузилиб, йўлёқасида мавжуд 1,5 км. масофадаги тартибсиз дарахтлар тартибга келтирилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича махалла ҳудудида                            1,5 км., 513,8 млн.сўмлик тармоқ тортиш ва 1 дона янги артезиан қудуғи қазиш, 1 дона сув иншоотини реконструкцияси қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан ишлар тўлиқ амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 1,9 км. тармоқ тортиш ишлари амалга оширилиб, 9,1 км. ҳаво тармоғи (фазировка) дарахтлардан тозаланди ҳамда маҳаллада мавжуд 
10 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. 
Табиий газ ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш юзасидан маҳаллада хатлов ўтказилиб, 180 дона суюлтирилган газ балонларига эҳтиёж борлиги аниқланиб, 180 дона суюлтирилган газ балонлари хонадонларга рўйхат асосида етказиб берилди.
Ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш бўйича 4,9 км. ички йўллар таъмирланиши белгиланган бўлиб, амалда 4,2 км. йўлга шағал ётқизилиб, таъмирланган ва 2,5 км. асфалть қопламаси ётқизилиб, 4 дона тунги  ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Бундан ташқари Ёпиқ ётиқ турдаги 600 метр коллектор тармоғи ковланиб, мавжуд завурлар тозаланди.
Маҳалла ҳудудида марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан лойиҳа қиймати 1794,3 млн.сўмга 1 та мактабгача таълим муассасаси  “Хадича азия транс” МЧЖ хамда ҳудуддаги
83-умумтаълим мактаб филиалида (лойиҳа қиймати 1306.2 млн.сўм) “Жавлонбек бинокор” ХК томонидан реконстурукция қилиш ишлари, Қишлоқ врачлик пункти (лойиҳа қиймати 294.4млн.сўм) “Фозил нурли қурувчи” МЧЖлар томонидан қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилди.
Бозор инфратузилма объектлари қуриш (таъмирлаш) бўйича            2 та объектлар қуриш ва таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ташаббускор тадбиркорларга туман ҳокимининг қарорига асосан ажратилган ер майдонларида қуриб битказилиши натижасида қишлоқдаги ишсиз 12 нафар фуқаронинг бандлиги таъминди.
“Пахтакор” МФЙда бўйича кузда тутилган тадбирларни “Равшан комфорт люкс” МЧЖ, “Ibroxim building story” МЧЖ ҳамда “Зиёнур” МЧЖлар томонидан сифатли қилиб қурилиш ишлари олиб борилди.
Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича                     211 тахонадонларда таъмирлаш ишлари олиб борилди, таъмирталаб уйларга 75 дона эшик, 120 дона деразалар, 300 кг бўёқ махсулотлари етказиб берилди. Шунингдек 1,5 км. масофадаги тартибсиз дарахтларга шакл берилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2,5 км.                               292,5 млн. сўмлик тармок тортилиб, 2 сув иншоотиреконструкцияси қилинди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 1,9 км. тармоқ тортиш ишлари амалга оширилиб, 4.1 км. ҳаво тармоғи (фазировка) дарахтлардан тозаланган, 18 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. 
    Табиий газ ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш ўтказилган хатлов натижаси бўйича 110 дона суюлтирилган газ балонлари эҳтиёж бор хонадонларга рўйхат асосида етказиб берилди.
Ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш бўйича мавжуд 
5.7 км.ички йўлларнинг 3.7 км.га шағал тош тўкилиб, 3,5 км.га асфалт қопламаси ётқизилди, йул четига 600 м. латок ариқлари ҳамда 11 тунги ёритиш чироқлари  ўрнатилди.
    Ижтимоий соҳа объектлари қуриш (таъмирлаш) бўйича маҳалла худудида бюджет маблағлари хисобидан “Равшан комфорт люкс” МЧЖ томонидан қиймати 1956.0 млн. сўмлик 1 та мактабгача таълим муассасаси, “Ibroxim building story МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 607.2 млн. сўмлик 1 дона қишлоқ врачлик пункти қуриб фойдаланишга топширилди. 
Бозор инфратузилма объектлари қуриш (таъмирлаш) бўйича 5 та объектларни қуриш ва таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ташаббускор тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан қуриб битказилди.

 

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM