БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ

Image_tadbir: 

         Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Парламенти - Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди”. Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясида 4-апрел куни туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, туман бош имоми, туман ИИБ масъул ходими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, ДХХ масъул ходими иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу каби фикр ва топшириқлари ижросига қаратилган бўлиб, ўзаро ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш марказий масала бўлди.

Шунингдек, бугун туманимиздаги 100-112-35-36-мактабларда ташкил этилган тадбирлар ҳам юқоридаги ташкилотлар ҳамкорлигида кўтаринки руҳда ташкил этилган бўлиб, ўқувчиларда катта таассурот қолдириб, уларда келажакка ишонч ҳиссини уйғотди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM