Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

Image_tadbir: 

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан туманда таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

         Жумладан, 2019 йил 28 март куни туман “Сувоқова” давлат унитар корхонасида, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 39-, 72-, 78-, 104-мактабларда ташкил этилган тадбирларда 80 нафардан ортиқ ўқитувчи-ходимлар ва 200 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар

   Учрашувларда РМММ туман бўлими раҳбари Ф.Яхшиев 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда фуқаролар ва ўқувчиларнинг ўрнига алоҳида урғу бериб, ушбу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва фалсафий мазмунига тўхталди.

      Туман бош имоми О.Назаров дунёда тобора авж олаётган иллатлар, уларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан ДХХ масъул ходимлари, туман ИИБ масъул ходимлар ҳам ташкилот ходимлари томонидан олиб борилиши керак бўлган тарбиявий ишларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтдилар ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

     Тадбирларда СТР да суратга олинган “Адашганлар” фильми намойиш этилди. Тадбирлар иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM