Янгиликлар

Фуқаро фойдасига 11 миллион сўмдан зиёд моддий зарар ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2021 йил 22 февралдаги қарорига асосан қарздор Д.Ш.дан ундирувчи Ш.К. фойдасига 11 млн. 337 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Пастдарғомда 145 гектарлик иссиқхона ташкил этилади

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифида берилган топшириққа асосан эҳтиёжманд аҳоли учун арзон кўп қаватли уй-жойларни қуриш мақсадида Пастдарғом тумани марказида 5 гектар ҳамда туманнинг “С.Маллаев” ҳудудида 140 гектарда иссиқхона ташкил этилади. 

“Ўзбекистон” ҳудудида 5 гектарда мебель ва бетон қудуқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда “Дўстлик” ҳудудида 100 гектарда саноат зонасини ташкил этиш учун суғориладиган ер майдонлари ажратиш масаласи ўрганилади.

Мактаб директорлари йиғилишда танқидга учради

Бугун Пастдарғом туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими раҳбарлигида умумтаълим мактаблари ҳудудларини ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш масалаларига бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Зебунисо опа истаги амалга оширилди

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев Қўшчинор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чарос агро узумлари” МЧЖ биносида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 130 дан зиёд мурожаат тингланди.

Пастдарғомда яна бир оила ярашди

       Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг қарори асосан қарздор Ш.М.дан ундирувчи М.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

“Ободончилик” ва “Қумтепа” туманда намуна кўрсатди

Пастдарғом далаларида бугун иш қизғин. Пастдарғомлик ғаллакорлар далага экилган ғаллани уюшқоқлик билан ўриб олмоқда. Зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган фермер хўжалиги раҳбарлари яратилган ҳосилдан кўнгли тўқ. Давлатга ғалла сотиш шартнома режанисини ортиғи билан бажариб, қўшимча даромад ҳам қилишмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM