Пастдарғомда яна бир оила ярашди

       Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг қарори асосан қарздор Ш.М.дан ундирувчи М.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Қарздор Ш.М.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб қитоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 7 млн. 450 минг сўмни ташкил қилган.

      Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирди.

      Олиб борилган ижро тадбирлари давомида ушбу оила яраштирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Дилшод ТИМИРОВ,

МИБ Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM