Янгиликлар

Куйдирги касаллигидан эҳтиёт бўлинг!

Куйдирги-(Сибир яраси, антракс), инсон ва ҳайвонларга хос бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва тери ости тўқималарида серозли ва геморагик шишлар пайдо бўлиши билан характерланади.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабул Қатортеракда ўтказилади 

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабули 25 июнь Қатортерак маҳалласи, "Амир Темур"  ММТП ҳудудида жойлашган "Эски анҳор водийси" фермер хўжалиги дала шийпонида  ўтказилади. 

(Мўлжал: "Осойиш" автомобилларга ментан газ қуйиш шаҳобчаси қаршисида)

Тайинлов

Подполковник Кузиев Маруф Мардонович, Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Кузиев Самарқанд вилояти ИИБ тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Туман ҳокими Янгиобод ММТП фермерларини ғалаба билан қутлади

Пастдарғом туманидаги «Янгиобод» ММТП  ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари туманда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш бўйича шартнома режасини бажаришди. Ушбу ҳудуддаги фермер хўжаликлари томонидан 807,4 тонна дон маҳсулотларини йиғиб олишди.

Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаётингиз учун хавфлидир!

     Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша жозибаси бўлгани сингари, ёзнинг иссиқ тафти ҳам инсонларни соя-салқинлик сари чорлайди. Бунда замонавий совутгич ўрнатилган хонада дам олишга, муздек салқин ичимлик ичишга ёки бўлмаса ҳузурбахш сувда маза қилиб чўмилишга нима етсин.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM