Сайёр қабулда Зебунисо опа истаги амалга оширилди

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев Қўшчинор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чарос агро узумлари” МЧЖ биносида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 130 дан зиёд мурожаат тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, 38 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 56 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 20 мурожаат рад этилди. Қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

– Оилавий шароитимиз оғирлиги сабаб бугун туман ҳокимининг сайёр қабулга ёрдам сўраб келгандим,  – дейди Мирзо улуғбек маҳалласида яшовчи Зебунисо Қўлдошева. – Туман ҳокими ўзимиз меҳнат қилиб, даромад топишимиз учун шу куннинг ўзида тикув машинаси берди. Келинимнинг қўлидан тикиш келади. Эндиликда ушбу имкониятдан фойдаланиб, рўзғор учун қўшимча даромад қиламиз.    

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM