Янгиликлар

Пастдарғомлик пиллакорлар вилоятда биринчи бўлиб пилла топшириш шартнома режасини бажарди

Бу йилги  мавсумда 4767 қути ипак қурти парваришлаб, 267 тонна пилла етиштиришни режалаштирган пастдарғомлик пиллакор

Тарихни сақловчи ташкилотнинг ташкил этилиш тарихи

Пастдарғом туман давлат архиви Самарқанд вилояти ҳокимининг 2000 йил 22 август ҳамда Пастдарғом туман ҳокимининг 30 августдаги қарори билан Самарқанд вилоят давлат архивининг Пастдарғом туман филиали сифатида ташкил этилган. 2012 йилда Самарқанд вилояти давлат архивининг Пастдарғом филиали Пастдарғом туман давлат архивига айлантирилган.

Сайлов комиссияси масъулларига ўқув бошланди

Бугун Пастдарғом туман педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинари бошланди.
 
Семинардан кўзланган мақсад, сиёсий жараён бошқарувчиси ва иштирокчиси сифатида участка сайлов комиссияси масъулларига сиёсий маъсулият юклатилаётганлиги сабабли уларнинг сиёсий билими тажриба ва малакаларини оширишдир. 

Футбол

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун спортнинг мини футбол туридан мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиз шарафини ҳимоя қилган "Ҳовузак" маҳалласи ёшлари финалда Самарқанд шаҳрининг "Ўртахўжасоат" жамоаси билан беллашиб, якунда 2-ўринни эгаллашди. Муросасиз кечган финал ўйинида тумандошларимиз 7:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Тумандошларимизни 2-ўрин билан табриклаймиз!

Олий таълим олиш истагида бўлган азиз опа-сингиллар!

Хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти ажратиш, талабгорларни саралаш, уларга тавсиянома бериш юзасидан янги тартиб қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низом (https://lex.uz/pdfs/5442732)га кўра, эндиликда ҳар йили 2 минг нафар хотин-қизлар қўшимча давлат гранти асосида ўқитилади. Бунда муносиб номзодларни аниқлаш учун шаффоф, инсон омилидан ҳоли электрон механизм жорий этилади. 

Ходимларга навбатдаги сиёсий-иқтисодий ўқув соати ўтказилди

Бугун Пастдарғом туман ҳокимлигида навбатдаги ўқув соати ўтди. Уни туман ҳокимлиги Девонхона мудири Б.Тиллаев ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси в.в.б Д.Навбатова олиб борди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM