Янгиликлар

Munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda "Samarqand Juma yo'li ta'mirtalab bo'lib qolgan" sarlavhasi ostida videotasvirlar tarqaldi, ushbu holat Samarqand shahri va Juma shahrini bog'lovchi yo'lda viloyat yo'l ta'mirlash korxonasi tomonidan yo'l ta'mirlash ishlari olib borilayotgan vaqtda tasvirga olingan. Hozirgi kunda ushbu yo'l to'liq ta'mirlanib bo'lingan va muammo o'z yechimini topgan.

Пастдарғомда 740 млн. сўмлик кредит қарзи ундирилди

 

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувига Тайлоқ туман иқтисодий судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан тадбиркор Ю.Н. ва қўшимча жавобгар “New Tech Samarkand” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Алоқабанк”  АТБ вилоят филиали фойдасига жами 740 млн. 101 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

"Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи"

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг 2022-йил 7-мартдаги 03-10 сон қўшма қарорини ҳамда Пастдарғом туман Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йил 8-апрелдаги 04\4-42 Б рақамли йиғилиш баёнини  ижросини таъминлаш мақсадида бугун 9-апрель куни туман маният уйида "Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи"  республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Илмли ёшлар рағбатлантирилди

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Пастдарғом туманида амалий ишлар бошлаб юборилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM