"Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи"

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг 2022-йил 7-мартдаги 03-10 сон қўшма қарорини ҳамда Пастдарғом туман Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йил 8-апрелдаги 04\4-42 Б рақамли йиғилиш баёнини  ижросини таъминлаш мақсадида бугун 9-апрель куни туман маният уйида "Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи"  республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда тумандаги 40 дан ортиқ умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этдилар. Танловда 18, 29. 69-умумтаълим мактабларининг ижодкор тарғиботчилари Бобоқулова Моҳинисо ҳамда Абдурасулов Умиджон ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичида қатнашиш имконига эга бўлдилар. Тадбирда вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Махмаризо Абдурахмонов, Республика ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Гулжаҳон Мардон қизи иштирок этдилар.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM