Пастдарғомда 740 млн. сўмлик кредит қарзи ундирилди

 

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувига Тайлоқ туман иқтисодий судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан тадбиркор Ю.Н. ва қўшимча жавобгар “New Tech Samarkand” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Алоқабанк”  АТБ вилоят филиали фойдасига жами 740 млн. 101 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тадбиркор Ю.Н. ва қўшимча жавобгар “New Tech Samarkand” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Алоқабанк”  АТБ вилоят филиали фойдасига жами 740 млн. 101 минг сўм кредит қарздорлиги ундирилди ва мазкур ижро иши юритишдан тамомланди

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM