Янгиликлар

ПАСТДАРҒОМДА 65 МЛН. СЎМ ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОЛАНДИ

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман иш юритувида бўлган фуқоролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2011 йил 4 августдаги қарори билан қарздор Х.Ю.дан ундирувчи Н.А. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманида фуқарога ер ноқонуний ажратилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Аслида ҳолат қандай?

Хабарда ер аукционсиз берилганлиги айтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандида “маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг ер муносабатларига оид ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йилнинг 1 августидан бекор қилиниши белгиланган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Пастдарғом туманидаги икки маҳалланинг ижтимоий-инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 23 миллиард 945 миллион сўм маблағ ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида келиб чиқиб,  2022 йил  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун Пастдарғом туманида Туркман ҳамда Янгисаноат маҳаллалари танлаб олинган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM