ПАСТДАРҒОМДА 65 МЛН. СЎМ ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОЛАНДИ

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман иш юритувида бўлган фуқоролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2011 йил 4 августдаги қарори билан қарздор Х.Ю.дан ундирувчи Н.А. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бу бўйича қарздор Х.Ю. тегишли огоҳлантиришларга қарамасдан анчадан буён алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли 65 млн. 348 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маьмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шоҳруҳ ТИМИРОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM