Маҳалла мутахассислари учун кўргазмали семинар ўтказилди

Image_tadbir: 

 Пахтачи маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга кўргазмали семинар ташкил этилди. 
       Семинарда маҳаллалардаги ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида  “Оилага кириш”, “Саломатлик мактаби”, “Бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик”, “Жиноятчилик профилактикаси”, “Таълим ва тарбия” каби гуруҳлар тузилиши ва уларнинг ҳафта кунлари асосида маҳалла мутахассиси раҳбарлигида ишлаши кўргазмали тарзда намойиш этилди.