Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманида фуқарога ер ноқонуний ажратилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Аслида ҳолат қандай?

Хабарда ер аукционсиз берилганлиги айтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандида “маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг ер муносабатларига оид ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йилнинг 1 августидан бекор қилиниши белгиланган. Туман ҳокимининг А.Эшонқуловнинг бузилган дўкони ўрнига компенсация сифатида ер ажратиш тўғрисидаги қарори 2021 йилнинг 23 апрель куни қабул қилинган. Қолаверса, хабарда бировнинг бузилган дўкони ўрнида ер ажратилган дейилган. Аслида эса тадбиркор А.Эшонқуловга ажратилган “Қатортерак” маҳалласи 4Р-46 Самарқанд – Жума – Каттақўрғон  автомобил йўлининг Самарқанд йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида жойлашган ушбу ер майдони туман ҳокимлиги захирасидаги, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер бўлган.

 

Ҳолатга батафсил тўхталамиз.

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2020 йил 26 июнь кунидаги чиқарилган ҳал қилув қарорининг “хулоса” қисмига “даъвогар Эшонқулов Анвар Қудратовичга Пастдарғом туман ҳудудидан мутоносиб равишда 68,05 кв. метр ер майдони ажратилсин” жумласи киритилган ва мазкур ажрим Пастдарғом туман мажбурий ижро бўлими иш юритувига 20.07.2020 йилда келиб тушган ҳамда мазкур ажрим ижросини таъминлаш учун Пастдарғом туман ҳокимлигига юборилган.

Олиб борилгани ижро ҳаракатлари жараёнида Пастдарғом туман ҳокимининг 23.04.2021 йилдаги 501-Q сонли қарорига асосан тумандаги “А.Темур маҳалласи С.Ўрдашев кўчасида жойлашган тадбиркор Эшонқулов Анвар Қудратовичга тегишли бўлган савдо дўкони биноси бузилиб ўрнидан туман Суд биноси қурилганлиги сабабли, ўрнига “Қатортерак” маҳалласи
4Р-46 Самарқанд – Жума – Каттақўрғон автомобил йўлининг Самарқанд йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонда жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан тадбиркор А.Эшонқуловга савдо дўкони қуриши учун 0,02 гектар ер майдони ажратилиб ФИБ Пастдарғом туман судининг 20.07.2020 йилдаги ажрими ижроси амалда тўлиқ таъминланган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM