Янгиликлар

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Вилоят ҳокимининг топшириға биноан 5-августдан 5-сентябргача вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан белгиланган жадвал асосида ушбу тадбир ўтказилмоқда. Куни кеча туманимиздаги  мактабгача таълим ташкилотида ҳам “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

ПАСТДАРҒОМДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Пастдарғом туман ҳокимининг  2019 йил 21-августдаги “Чоршанба-Тадбиркорлар куни” муносабати билан туманимиздаги  тадбиркорлик субъектларини  мурожжаатлари ва муаммолари юзасидан туман ҳокими Ш.Ф.Худайбердиев қабул қилди. Мазкур қабулда 10 нафар  тадбиркорлик субъектларини  қийнаётган муаммо масалалари тўғрисида бирма-бир суҳбатлашди. Шундан 4 нафар тадбиркор субъектларининг муаммоси жойида кўриб чиқилиб ҳал қилинди. Қолган тадбиркорларнинг муаммолари тез кунда тегишли тартибда урганиб чиқилиб, натижаси тўғрисида тадбиркорларга берилган саволларга вақтида жавобларни бериш вазифалари юклатилди.

МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИБ

Шу кунларда Паст Дарғом туманига йўлингиз тушган бўлса, у ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлиги остида амалга оширилаётганига гувоҳ бўласиз. Айни пайтда 4Р46 Самарқанд - Каттақўрғон автомагистрал йўлининг Ҳазора бекатидан бошлаб Жума шаҳри марказига қадар катта масофадаги қурилиш-мантаж ишлари олиб борилаётир.

ФАРЗАНДИНГИЗ ВАҚТИДА ЭМЛАНМОҚДА(ми)?

Вакцинация – иммунитетни кучайтиради ва касалликнинг олдини олади. Врач маслаҳатига амал қилиб, ҳар гал тайинланган вақтда болани эмлашга олиб бориш жуда муҳим. Профилактик эмлашлар она ва бола касалликлари, ўлимининг кескин камайишига, чилла даври касалликларининг олдини олишга, соғлом авлод шаклланишига ёрдам беради. 

ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2017 йил  28 декабрдаги 6-сонли қарорига мувофиқ “Товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) кузатувини ташкил этиш ва истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ҳисоблаш бўйича услубий низом”ига асосан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожлантиришда реал секторда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда истеъмол нархлари индекси (инфляция) кўрсаткичи муҳим омиллардан бири эканлигини, айниқса кузатилаётган товар ва хизматлар нархла

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM