Мустақиллик - энг улуғ неъмат

Бугун биз эришган, эришажак юксак марралар, руҳ ва дил тантанаси, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидир. Шу боис, халқимиз ҳар йили мустақиллик байрамини ўзгача шукуҳ, меҳр-муҳаббат, хуш кайфият билан кутиб олади.

Бу йил ҳам мамлакатимизда Истиқлолимизнинг шонли санасини муносиб қаршилаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилди.

Қарор билан давлат мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

Комиссияга "Жонажон Ўзбекис­тоним, мангу бўл омон!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарқибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Ушбу дастурда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастури, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ҳар бир оила - тадбиркор", "Ёшлар - келажагимиз", "Беш ижобий ташаббус" каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Жойларда Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг ҳатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарқибот гуруҳлари ташкил этилаётир.

Байрам арафасида истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика танловининг якуний босқичи ҳамда "Энг улуг, энг азиз", "Ранглар жилосида - она диёр", "Ватан учун яшайлик!" каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM