МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИБ

Шу кунларда Паст Дарғом туманига йўлингиз тушган бўлса, у ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлиги остида амалга оширилаётганига гувоҳ бўласиз. Айни пайтда 4Р46 Самарқанд - Каттақўрғон автомагистрал йўлининг Ҳазора бекатидан бошлаб Жума шаҳри марказига қадар катта масофадаги қурилиш-мантаж ишлари олиб борилаётир. Жойларда  бетон тўсиқлар тартибга келтирилиб, сўнгги русумдаги замонавий тунги ёритгичлар билан ўрнатилмоқда. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ва  автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш  борасида кенг қулайликларни яратмоқда.
- Туман йўл хўжалиги таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг механиги Ғайрат Умаровдан олинган малумотларга кўра айни дамда 304,305 ва 277 йўл бўлимлари ва туман электр тармоқлари корхонасининг ишчи ходимлари самарали меҳнат қилишмоқда. 
     Ўйлаймизки, туманда бу каби амалга оширилаётган ибратли ишлар, келажакда  ўз самарасини беради албатта.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM