МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Вилоят ҳокимининг топшириға биноан 5-августдан 5-сентябргача вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан белгиланган жадвал асосида ушбу тадбир ўтказилмоқда. Куни кеча туманимиздаги  мактабгача таълим ташкилотида ҳам “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари  ҳар бир  гуруҳ  хоналарига кириб, болаларга “Илк қадам давлат дастури “ асосида берилаётган таълим-тарбия  жараёнлари,  гуруҳларда давлат талаблари асосида  ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар, болаларнинг ётоқхоналарида яратилган шароитлар, мактабгача таълим ташкилотида болаларни соғлом овқатлантиришнинг ташкил этилиши, озиқ-овқат махсулотларининг сақланиши билан яқиндан танишдилар. Ўтилаётган машғулотлар, озиқ-овқатлар таркиби ва сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар ота-оналарга манзур бўлди.


     Тадбирнинг иккинчи босқичида мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг   28 йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбирини намойиш этилди. Тадбирда  қатнашган ота-оналар ва жамоатчилик  вакиллари давлатимиз раҳбарининг келажагимиз пойдеворлари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, келажаги порлоқ,  таълим-тарбия олишлари  учун яратиб бераётган шарт-шароитлари учун чексиз миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди ҳамда  мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва педагог ходимларига ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM