Ўн икки минг байтга тенглаштирилган ғазал
Mon, 08/02/2021 - 12:45Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух мирзо ҳукмронлиги даврида Ҳиротда туғилди. Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асарида маълумот берилишича, шоирнинг туғилган санаси ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-кунида бўлиб, товуқ йилига тўғри келади. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина деб ҳам аташган) темурийлар саройининг амалдорларидан, онаси (исми маълум эмас) Кобул амирзодаларидан Шайх Абу Саид Чангнинг қизи бўлган.