Бир омининг ўйламай ёзганини иккинчи оми “байроқ” қилиб кўтарибди

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманининг Қоровултепа маҳалласида жойлашган 66-мактабга тегишли ҳудуддан маҳалла биноси қурилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Эмишки,  туман ҳокими 66-мактаб ҳудудидан маҳалла биноси қурилиши ҳақида кўрсатма берибди. Буни қарангки, ҳеч қандай асосларсиз,  бир омининг ўйламай ёзганини иккинчи оми “байроқ” қилиб кўтарибди. Аслида маҳалла биноси қурилиши учун бошқа ҳудуддан ер ажратилган. Қолаверса, мактаб ҳовлисидан маҳалла биноси қурилиш мумкин эмаслиги, бу мантиққа ҳам тўғри келмаслигини ҳамма билади.  Бундан кўриниб турибдики, муаллифи кўрсатилмаган мурожжат  бировларни ёмонотлиққа чиқариш учунгина ёзилган, холос. Хабарни жойлаштиручи ҳам холис ниятда эмас. Бундан бошқа хулоса чиқариб бўлмайди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM