Эгизаклар таъминоти учун 21 миллион сўм алимент тўлаб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича  Самарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаро Ф.Б.дан ундирувчи Д.И.нинг икки  нафар вояга етмаган эгизак фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Ф.Б. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Ҳозирги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Ф.Б. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, шу кунгача бўлган қарзи 21 млн. сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM