Чимбойда халқ розилиги йўлида хашар қизғин паллада

Пастдарғом туманининг олис чекка ҳудудларидан бири бўлган Чимбой маҳалла фуқаролар йиғини обод масканлардан бирига айлонмоқда.
Айни пайтда маҳаллада ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин. Бир томонда электр энергияси таъминоти ходимлари 1 километр масофадаги эскирган симёғочларни алмаштириш билан банд бўлса, бир томонда ёзда чанг қишда эса лой бўлиб, шу ерлик аҳолининг ғашига тегаётган ички тупроқ йўлларга шағал-тош ётқизилмоқда. Маҳалладаги шундай ободонлаштириш ишларидан илҳомланган аҳоли ҳам четда қараб тургани йўқ. Қилинаётган шундай ободончилик ишларига ҳамоханг бўлсин, дея ўз хонадони ва тегишли худудлардаги ариқларни тозалаб, дарахтларга шакл бериб, ерларни баҳорги экинларга тайёрламоқда. Бир сўз билан айтганда барча бир тану бир жон бўлиб, маҳалла ободлиги, халқ розилиги йўлида меҳнат қилмоқда.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM