Янгиликлар

Пастдарғом тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, бугунги кунда тизимдаги муаммо ва камчиликларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шунқор Худойбердийев, Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодийева, туман ХТБ вакиллари ва мактаб директорлари иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ Сапарова Нодира Халикуловна Пастдарғом тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди. 

Мilliyligimizni asraylik!

 Pastdarg‘om tuman hokimligining ishchi guruhi   tumandagi barcha tashqi yozuvlar (peshlavha, narxnoma, e’lon va boshqa axborot matnlari) ning imloviy jihatdan to‘g‘ri yozilganligi, davlat tilida ekanligi va qonuniy to‘g‘ri o‘rnatilganligini  o‘rganishda davom etmoqda.

Маҳкумларга имконият берилди

Жорий йилнинг 3 март куни Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси 37-сонли манзил колониясида Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Суд мажлисида 8-март халқаро хотин-қизлар  байрами муносабати билан 37-сонли жазони ижро этиш муасасасида жазо ўтаб келаётган бир нечта аёл ва эркак маҳкумларнинг жазолари жиноят кодексининг 74-моддасига асосан енгилроғи билан алмаштирилиб, озодликка чиқарилди.

Ҳоким янги маҳалла бинолари қурилишига ўз тавсияларини берди

Пастдарғом тумани ҳокими  Шунқор Худайбердиев айни пайтда ўз биносига эга бўлмаган тумандаги Буюк Турон, Чандиробод, Дўстлик, Чандир ҳамда Бешбола маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилаётган ер участкалари жойлашган ҳудудлар билан танишди.

Ҳоким янги маҳалла бинолари қурилишига ўз тавсияларини берди

Пастдарғом тумани ҳокими  Шунқор Худайбердиев айни пайтда ўз биносига эга бўлмаган тумандаги Буюк Турон, Чандиробод, Дўстлик, Чандир ҳамда Бешбола маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилаётган ер участкалари жойлашган ҳудудлар билан танишди.

Сайёр учрашув 

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А.Болтаев фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг судларга бўлган ишончини ошириш мақсадида Пастдарғом туманининг "Галатут" маҳалласида сайёр учрашув ўтказди. Маҳалла оқсоқоллари, ва имом-хатиб иштирок этган мазкур учрашувга ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизлар таклиф этилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM