Янгиликлар

Режа аниқ бўлса, мақсадга элтувчи масофа қисқаради

2020 йилнинг бошида Пастдарғом ҳокимлиги ташаббуси билан туманнинг Гўзалкент массивидан ижтимоий аҳволи оғир, фарзандларини меҳрибонлик уйларига топширган, шароити оғир, бошпанасиз  аёлларга, ҳашар йўли билан  44 та уй қурилиб фойдаланишга топширилиши ва келгусида ҳудуддан тикув цехи очилиб, ушбу уйда яшовчи аёлларнинг бандлиги таъминланиши ҳақида хабар бергандик.

Ҳар бир фуқаро давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли

Ассалому алайкум ҳурматли пастдарғомликлар, ҳар бир инсон дунёга келибдики, тақдир битиги билан турли синовларга рўбарў келади. Кимдир мустаҳкам соғлик билан сийланса, кимдир қайсидир ҳасталик билан яшашга ҳукм қилинади. Лекин қандай вазиятда бўлмайлик, Яратган томонидан берилган умрни шоҳона бўлмасада, ижтимоий ҳолатимиздан келиб чиқиб, белгиланган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда мазмунли ўтказишга ҳақлимиз. Бу давлатимиз томонидан тегишли қонун ҳужжатлар билан мустаҳкамлаб қўйилган.
 
Қадрли тумандошлар! 

Ҳуқуқий тарғиботлар

Фуқаролик ишлари бўйича  Пастдарғом туман суди раиси А.Болтаев туманнинг Меҳнат маҳалласида фуқаролар билан давра суҳбати ўтказди.
Суҳбат давомида иштирокчиларга давлатимиз томонидан олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мақсади, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, тушунтирилди.

Маҳалладаги кўчалар босқичма босқич таъмирланади

Ижтимоий тармоқларда  Пастдарғом тумани маркази Жума шаҳридаги Алпомиш ва Маърифат кўчалари, Пастдарғом тумани “Болдир” қишлоғидаги йўлларнинг таъмир талаблиги ҳақида хабар эълон қилинди.

Мактаб таъмири унга ажратилган маблағ тўлиқ ўтказиб берилмаганлиги сабаб тўхтаб қолган

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилда “Аҳмад-мадад қурилиш корхонаси” ХИТКК томонидан таъмирлаш шилари олиб борилган Паст Дарғом туманидаги 103-сонли умумтаълим мактабининг синфхонаси пол қисмининг авария ҳолатдалиги шунингдек, мактаб спорт залидаги таъмирлаш ишлари эса қурувчи корхона томонидан ҳозирга қадар якунига етказилмагани хабар эълон қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM