Кўп пахта териб кўп пул топаётганларни ҳокимлик тақдирлади

Image_tadbir: 

       Рағбат яхши нарса. У қайси соҳа ёки жабҳада бўлмасин кишини янада ғайрат ва шижаот билан ишлашга ундайди. Шу боис, туман ҳокимлиги пахта далаларида жавлон ураётган теримчиларни олқишлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

      Хусусан, Паст Дарғом туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси  раиси М.Санақулова “Хончарбоғ” ММТП ҳудудидаги "Олимхон - Аҳад - Толмас" фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, илғор теримчиларга совғалар улашди.

    –  Мавсум бошидан буён 6 тоннага яқин пахта тердим, - дейди илғор теримчилардан Гулшода Кананова. – Бу йил ҳар йилгидан терим учун яхши ҳақ тўланяпти. Қолаверса, биз, теримчиларни руҳлатириш учун турли ташкилотлардан далага келиб, совғалар бериб кетишяпти. Бугун менга туман ҳокилиги номидан электр печ беришди. Мавсум охиригача пахта териб рўзғор учун қўшимча даромад қилиб олмоқчиман.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM