Янгиликлар

 Пастдарғом туманида хизмат кўрсатиш сохасининг таққоси

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради.

ТАЙИНЛОВ

Сайфиддинова Мухиба Тошпулотовна «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят бошқармаси Гўзалкент филиали бошқарувчиси этиб тайинланди

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессия бўлиб ўтди

Туман Кенгашининг кун тартибига киритилган тўққизта масалага алоқадор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этган ўттиз бешинчи сессияси ҳокимлик бош мутахассиси Т.Қосимовнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, маҳсулотлар нархларини сунъий ўсишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга оид маълумотномаси билан бошланди.

Пастдарғом туманида Ҳудудий комиссия ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ф-сонли  ва туман ҳокимининг 2021 йил 4 апрел кунидаги 40-Ф-сонли фармоиши ижросини таминлаш мақсадида туманда ташкил этилган Худудий комиссия 10 май кунидан ўз ишини бошлади.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ишчизлар қолмайди

4-секторга бириктирилган 28 та маҳаллалардаги 15340 та хонадонларда 20449 та оила мавжуд. 85220 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 26 та мактаб, 2 та касб-ҳунар мактаби, 11 та мактабгача таълим муассасаси, 13 та ҚОП ва ҚВПлар фаолият юритаяпти.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM