Пастдарғом туманида Ҳудудий комиссия ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-Ф-сонли  ва туман ҳокимининг 2021 йил 4 апрел кунидаги 40-Ф-сонли фармоиши ижросини таминлаш мақсадида туманда ташкил этилган Худудий комиссия 10 май кунидан ўз ишини бошлади. Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маъсул ходими Р.Абдуасломов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Элмурадов, Пастдарғом туманининг Фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ, уй-жой булими, электр, газ таъминонти , махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тез тиббий ёрдам хизмати, ёшлар иттифоқи ходимлари қатнашдилар. Йиғилишда тадбир иштирокчиларига

Комиссия иш фаолиятининг асосий йўналиши тушинтириб ўтилди. Буллар; аҳоли хонадонлари, ижтимоий соха объектлари ва тадбиркорлик субъектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш орқали мавсумга қатъий тайёргарлик кўриш ҳисобланади.

Ишчи гурух уз ишини тумандаги "Бўстон" маҳалласида жойлашган кўп қаватли хонадонларни ўрганишдан  бошлади. Ишчи гурух томонидан  2-5-7-9-11-8-1-2-3-4-25-27-19-кўп қаватли уйларни жами 215 та хонодони  ўрганиб чиқилди. Ушбу ўрганишлар жаройонида хонадонларда:  5та хонадонда синовдан ўтмаган газ болонлари ,10 дан зиёд ностандарт иситиш печлари, 16 та хонадонда  ўрнатилган носоз газ пилита жўмраклари, 12 та ханодон ва йўлаклардаги вақтинча очиқ электр симлари ҳамда кўп қаватли уйларнинг носоз дудбўронлари 7 та ханодонда  аниқланиб соха ходимлари томонидан  тамирлаш мантаж ишлари амалга оширилди ва фуқароларга тушунча ҳамдакўникмалар берилди.туман худудида бу йўналишда ишлар давам этирилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM