Ишчизлар қолмайди

4-секторга бириктирилган 28 та маҳаллалардаги 15340 та хонадонларда 20449 та оила мавжуд. 85220 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 26 та мактаб, 2 та касб-ҳунар мактаби, 11 та мактабгача таълим муассасаси, 13 та ҚОП ва ҚВПлар фаолият юритаяпти.

Ҳудудда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси, хусусан, "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Шу кунга қадар яратиб берилган шарт-шароит ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб, "Темир дафтар"га киритилган 1294 та эҳтиёжманд оиланинг 1174 таси халқ депутатлари туман Кенгашининг қа­рорлари асосида "Темир дафтар"дан чиқарилди.

Мисол учун, Манғит­обод маҳалласида яшовчи фуқаро Умида Рўзимаматовга субсидия асосида мотокультиватор олиб берилди. Ҳозир у деҳқончилик қилиш билан бир қаторда, мазкур техникадан фойдаланиб, кунлик моддий ман­баига эга бўлди. Парчақоралик Моҳичеҳра Бултаковага субсидия асосида тикув машинаси берилгач, доимий бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, "Темир дафтар"да турган 25 нафар оилаларга 10 тадан, жами 250 та тухум йўналишидаги товуқ тар­қатилди.

Айни пайтда "Темир дафтар"да 102 та ижтимоий вазияти оғир бўлган (якка-ёлғиз, ногирон, меҳнатга лаёқатсиз, боқувчисини йўқотган ва пенсионер) оилалар қолмоқда. Уларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиниб, озиқ-овқат ва моддий ёрдам пуллари бериб келинмоқда.

Аҳолининг 15727 нафарини 18-30 ёшлилар ташкил қилади. "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан барча хонадон ўрганилиб, 15727 нафар ёшларга анкета сўровномалари тўлдирилди ва намунавий электрон базаси яратилди. Ўрганиш натижасида улардан 1289 нафар ёшларнинг 19 та йўналишда муаммолари аниқланди.

Шундан 1117 таси ҳал қи­линиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида 467 нафар "Ёшлар дафтари"дан чиқарилди.

Энг асосийси, уюшмаган ишсиз 657 нафар ёшлардан 417 нафарининг банд­лиги таъминланиб, 50 нафарига фойдаланиш, даромад топишлари учун асбоб-ускуна берилиши юзасидан ҳужжатлар тайёрланмокда.

Хусусан, уларнинг 10 нафари доимий ишга жойлаштирилди, қисқа муддатли ўқув курсида тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилиб, 21 нафарига "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури дои­расида имтиёзли кредит ажратилди, 13 нафари қайта касб-ҳунарга ўқитилди, 239 нафарига деҳқончилик қилиш учун ер ажратилди, 1 нафарига уй-жой компенсацияси тўлаб берилди ва жами 955 нафарига ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ҳозиргача, 31 нафар ёшларга даромад олиб келадиган, агротехника тадбирларига асқотадиган мини-техникалар олиб берилиб, ўзини ўзи банд қилиниши таъминланди.

Масалан, оилада ишсизлари кўп бўлган Пахтачи маҳалласида яшовчи Диёрбек Шукуров мотокультиваторли бўлгач, ишлаб рўзғорига барака олиб кирмоқда.

Ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларга эса 980.000 сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди.

Ёшлар орасида деҳқончилик қилиш истагидагилар кўп. Қораманғит маҳалласида яшовчи Ҳулкар Аннаевага "Карим бобо" фермер хўжалигидан деҳқончилик қилиш ва оиласига моддий ёрдам бериш мақсадида 0,25 га ер майдони ажратиб берилди. Ҳозирги кунда яна 7 нафар ёшга ер ажратилди.

Қолган 239 нафарининг доимий иш билан таъминлаш, кредит ажратиш, иссиқхона қуриб бериш, уй-жой билан таъминлаш, бошқа муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, уларни белгиланган муддатларда "Ёшлар дафтари" дан чиқариш чораларини кўрамиз.

Ҳудуддаги аҳолининг 17509 нафарини 31 ва ундан юқори ёшдаги аёллар ташкил қилади ва уйма-уй юриб намунавий электрон базаси яратилди.

Ўрганиш давомида 9 та мезон талабларига тушадиган муаммоси мавжуд 792 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилди ва бугунги кунда 199 нафар аёлларнинг муаммоси ҳал қилиниб, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида 199 нафари назорат рўйхатидан чиқарилди ва яна 141 нафарининг молиявий шароити яхшилангани боис, навбатдаги сессияга киритиш учун зарурий ҳужжатлари тайёр.

Эндиликда 305 аёллардан 73 нафарини доимий даромад манбаига эга бўлиши ва 487 нафарига (боқувчисини йўқотган, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлганлар, қарамоғида ногирон болалари борлар, моддий ёрдамга, тиббий хизматга, ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож аёлларга) ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Яқинда ҳам 4 нафар аёлга тикув машиналари ва бошқа асбоб-ускунлар олиб берилиб, уларнинг реал даромад манбаи яратилди.

Масалан, манғитободлик Сайёра Қо­дировага тикув машинаси берилди ва у уйда туриб даромад қилиши мумкин.

Бундан ташқари, Пахтачи маҳалласида яшовчи фуқаро Саодат Сапаровага туман АТ "Халқ банки" Жума филиалидан иссиқхона қуриш учун 21 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилди. Ҳозирги вақтда доимий ишга эга бўлган бўлса, ишсиз ва меҳнатга лаёқатли оила аъзолари иссиқхонада банд.

"Аёллар дафтари"да қолган 593 нафар аёллар ҳам "Йўл харитаси"га мувофиқ барча чораларни кўриб, дафтардан чиқарилиши таъминланади.

2021 йил 2-чораги учун ишлаб чиқилган "Йўл хариталари" тузилди. Унга кўра "Темир дафтар" ҳамда "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" юритилиши, эҳтиёжманд аҳо­лига ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг бандлиги таъминланиши борасида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриб чиқиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

 

А.АҲМЕДОВ,

4-сектор раҳбари.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM