Энди Паст Дарғомда тунда машиналар чироқларини ёқмай юриши мумкин
Tue, 08/10/2019 - 18:15Бундай дейишимизнинг боиси “Самарқанд – Жума – Каттақўрғон” автойўлининг Паст Дарғом ҳудуди, яъни Жума шаҳридан Самарқанд шаҳригача бўлган қисмига замонавий тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. 22 километрни ташкил этувчи ушбу масофани ёритиш учун 600 дан ортиқ темир усун ва 1300 ортиқ замонавий ёриткич чироқлари керак бўлди. Бу йўналиш бўйича ишлар давом этяпти.