Янгиликлар

 45 НАФАР ХОДИМ БЕҒАРАЗ ЁРДАМ КЎРСАТДИ

Бугунги пандемиянинг асоратлари ҳақиқатан кўпчиликка, айниқса, халққа оғир бўлди. Карантин вақтида аҳолини моддий-маънавий қўллаш лозим. Шу сабабдан, Паст Дарғом "Агробанк" филиали ходимлари ҳам бефарқ қараб туришмади.
Мазкур банкнинг 45 нафар ходимлари беш кунлик иш ҳақларидан "САХОВАТ ВА КЎМАК" жамғармасининг ҳисоб рақамига 20 миллион 954 минг сўм беғараз маблағни ўтказдилар.
Яна бир бор барча саховатпеша юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Меҳмонлар Пастдарғом ҳудудидан арчазор оралаб ўтади

Бугунги кунда Самарқанд – Пастдарғом – Каттақўрғон йўналишидаги автойўлнинг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Пастдарғом туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан улкан кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Сазағон, Ҳовзак, Самарқанд маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 1,8 километрлик ушбу йўл ёқасидаги давлат заҳирасида бўлган ерга 2 мингдан зиёд арча кўчатлари ўтқазилди. 

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан 8-ўлим ҳолати қайд этилди.

Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шу кунгача Пастдарғом туманида бирорта фуқарода коронавирус инфецияси аниқланмаган 

Бугун  Пастдарғом туман ҳокимлигида  туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Ўтаев ҳамда туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари Ш.Мирзаева иштирокида коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасидаги масалалар бўйича брифинг ўтказилди.

Паст Дарғом туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Худайбердиев олиб борди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM