Янгиликлар

Пастдарғом туманида камбағал ва ёрдамга муҳтож бўлган 1860 та оила мавжуд

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлатимиз раҳбари бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилаганди.

ҚАҲРАМОН ЁШЛАР...

Ҳа, бугун пастдарғомлик ёшларни шундай атасак бўлади. Пандемия даврида турли соҳа вакилларига санитария-гигиенадан тортиб  жамоат ишларигача елкадош бўлиб, уларга ёрдам бераяпти. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган кўнгиллилар гуруҳи турли манзилли хизматларни бажаришда кўмакдош. Маҳалла ёшлари ҳамда армияга чақирилувчилар етакчиларга кўнгилли бўлиб қўшилиб, ҳар куни 30-40 нафарни ташкил этаяпти. "Саховат ва кўмак" марказларида олиб борилаётган ишларда ўз хизматларини аямаяпти.
 

15 сотих томорқа ортидан рўзғор обод бўлиши мумкинми?

Ҳалқимизда сен ерни боқсанг ер сени боқади деган гап бор. Буни тўғри англаган пастдарғом туманининг Чортут маҳалласида истиқомат қилувчи Расул Бобо Зокиров ўзига тегишли 15 сотих томорқасидан унумли фойдаланиб, рўзғор учун зарур бўлган барча махсулотни шу ердан олмоқда. Хонадон бекаси Моҳира онанинг айтишича кўпчилик бўлиб яшовчи ушбу хонадонда йил бўйи бозордан сабзавот ва полиз маҳсулотлари сотиб олинмас экан.

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Сардобага инсонпарварлик кўмагини жўнатди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омборида юз берган ўприлиш туфайли сув тошган ҳудуддан 12 мингга яқин юртдошларимиз эвакуация қилинди. Уларга давлатимиз раҳбари бошчилигида барча зарур шароитларни яратиш борасида тезкор, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу кўпчиликнинг иши, шундай дамларда бирлашиб, табиий офатдан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Сардобага инсонпарварлик кўмагини жўнатди. 

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда

Бугун  давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туманнинг Баҳор, Чимбойобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM