Янгиликлар

Ҳокимликда навбатдаги ўқув бўлиб бўтди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман аппарати ҳодимлари иштирокида навбатдаги иқтисодий ўқув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган Х ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ўқитилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувидан сўнг Моҳинур тадбиркорликка илк қадамни ташлади

Пасдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбериев ёшлар билан онлайн тарзда учрашув ўтказди. Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Ноқонуний таксиларга қарши рейд тадбирлари ўтказилмоқда

“Пастдарғом ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 20 июнь  сонида  Йўл “чўзилмади”, нарх ошди” Ёқилғи нархи пастлаган, йўллар эса анча равонлашган бўлса-да, Пастарғом туманида карантин баҳона йўл нархи  ошгани, туман марказига қатнаб ишлайдиганлар ойлик маошларининг тенг ярмини йўл қатнови учун сарфлашаётгани танқид қилинган.  Айни пайтда юртимизда карантин ҳолати бўлганлиги сабаб тумандаги аҳоли ташишга рухсатномаси бор транспорт вос

Ҳоким фуқаролар муаммосини тинглади 

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 50 дан зиёд мурожаат тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, аксарияти жойида ўз ечимини топди. Айрим мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, айримларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Вояга етмаган ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

Барча махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан шарафлантирган Аллоҳ таолога беҳад ҳамду сано ва шукуроналар бўлсин. Бу никоҳ бизларни фаҳшдан, зинодан сақловчи ҳалол билан ҳаромни ажратиб турувчи чегара тўсиқдир. “Никоҳланиш менинг суннатимдир, бас ким суннатимдан юз ўгирса, биздан эмас”, деб никоҳ билан оила қурушга даъват қилган хақ пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллоллоху алайхи васалам га саломларимиз бўлсин. Никоҳ муқаддас ришта бўлиб, бир оила бир жамиятни вужудга келиши демакдир.

Пастдарғомда аҳоли томорқаларида 5613 туп лимон парваришланмоқда

"Туронбанк" АТБ республика бошқаруви вакиллари аҳоли томорқаларида ташкил этилган лимонарийларнинг бугунги аҳволини ўрганиш мақсадида Пастдарғом туманида бўлди.

Ўрганишдан кўзланган мақсад аҳоли томорқаларида парваришланаётган лимон кўчатлари ҳолатини аниқлаш,  етиштирилиши кутилаётган ҳосилдан келиб чиқиб, ҳудудга экспартёрларни жалб қилиш ва шу орқали етиштирилган ҳосилнинг харидорсиз қолишининг олдини олиш. 

Бугунги кунда Пастдарғом туманида 345 та хонадоннинг 5,1 гектар  томорқа ер майдонларида 5613 туп лимон кўчатлар парваришланаётганлиги маълум бўлди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM