Янгиликлар

Бюрократияни синдириш сари навбатдаги қадам

Президент Фармонига кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

 фуқаролар қаерда доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтганидан қатъи назар, қуйидаги давлат хизматлари Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида кўрсатилади:

-  фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;
 - никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
 - хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;

 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади 

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда. 

Пастдарғомда 22 километрлик гулзор барпо этилади

Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиев туман масъуллари билан ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг бугунги аҳволини ўрганиш мақсадида жойларда бўлди.

Ёш қутқарувчи

Туман мактаб ва касб-ҳунар мактаблари ўртасида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клублари мусобақаси ўтказилди.

Беллашувда 4-мактаб ҳамда 1-сон касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари бошқалардан устун келишди ва вилоят босқичи мусобақаларида қатнашадиган бўлишди.

Эслатма: туманда 7 та жамоа биринчилик учун иштирок этганди.

Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш котибияти мудири Фотима Исломова олиб борди. Депутатлар кун тартибидаги тўртта масалани мутассадилар иштирокида кўриб чиқишди. Дастлаб, "Пастдарғомтумангаз" корхонаси бошлиғи И.Худойқулов "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалга оширилган ва истиқболдаги режалар хусусида ҳисобот берди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM