Бюрократияни синдириш сари навбатдаги қадам

Президент Фармонига кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

 фуқаролар қаерда доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтганидан қатъи назар, қуйидаги давлат хизматлари Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида кўрсатилади:

-  фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;
 - никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
 - хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;

 - тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

 - 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бераётган пайтда бир вақтнинг ўзида уларга давлат солиқ хизмати органларида СТИР (ИНН) ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисоб (ИНПС) очилади. 1 июлдан бошлаб эса СТИР умуман бекор қилинади, тўлиқлигича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланишга ўтилади.

Ўзи умуман ЖШШИР (ПИНФЛ) барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши белгиланди ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

Бу дегани ҳамма жойда давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЖШШИР (ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами) рақамни билиш кифоя бўлади. 

Фармоннинг тўлиқ матнини ЎзАда ўқишингиз мумкин: http://uza.uz/posts/251106  
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM